Перуда АҚШ ва Хитой президентлари учрашиб мулоқот қилдилар
(last modified Sun, 20 Nov 2016 14:32:55 GMT )
ноябр 20, 2016 19:32 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Хитой президентлари
    АҚШ ва Хитой президентлари

Вашингтон ва Пекин алоқаларида ихтилофлар мавжудлиги билан бир пайтда, АҚШ ва Хитой президентлари Айпек (APEC) раҳбарлари йиғилиши доирасида учрашиб музокара ўтказдилар.

Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Хитой президенти Цзи Чин Пинг Перу пойтахти Лима шаҳрида АҚШлик касбдоши Барак Абама билан учрашиб, Вашигтон ва Пекин алоқалари масаласини муҳокама қилди.

Цзи Чин Пинг шунингдек Хитой ва АҚШ мавжуд ихтилофларга ечим топиб ўзаро ҳамкорликларини кенгайтира олишларига умид билдирди.

Хитой президенти ўз сўзларида  ҳозирги шароитда  икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ва хусусан иқтисодий ўзгаришларнинг изчил вазиятда бўлганига ишонч пайдо бўлиши керак деб айтди.

Барак Абама ҳам  бу учрашувда вужудга келган муносиб фурсатдан икки мамлакат ўрасидаги конструктив ва изчил алоқаларни йўлга қўйиш учун фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.