Катта 7 лик давлатлари Москвага қарши янги санкция қўллаш қарорига келди
Катта еттилик гуруҳига аъзо давлатлар Украина ҳукумати билан бирдамлик белгсиси сифатида бу мамлакат президенти Володимир Зеленский билан виртуал суҳбатида келаси йил бошидан Россия федерацияси олмос экспортига янги санкциялар қўллашга ваъда бердилар.
Эрон телерадиокомпаниячнинг ў\збек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Катта 7 лик гуруҳига аъзо мамлакта етакичлари ўз баёнотида келаси йил 1-январидан бошлаб Россиянинг носаноат олмосларига эмбарго қўллашни ваъда қилиб 1 -мартидан бошлаб уччинчи давлатлари томонидан сотиладиган рус олмосларига эрмбарго қўйилишини маълум қилдилар.
Эслатиб ўтамиз Катта еттилик гуруҳига аъзо давлатлар яъни АҚШ, Канада , Британия, Германия, Франция, Италия, Япоиня ва Европа Иттифоқи етакчилари Россия федерациясининг халқаро молия тизимидан фойдаланишга кўпроқ чекловлар қўйиш ва рус нефтига нисбатан нарх чегарасини қатъийроқ жорий этиш ниятида эканлигини қўшимча қилишди.
7 лик гуруҳи, Европа Иттифоқи ва бошқа бир қатор итифоқичлар Россия хомашёси нархининг максимал чегарасини 60 доллар қилиб белгилашди. Улар шунингдек сўнгги бир йилда бу юқори нархнинг таъсири пайайганини тан олган.
Россия армиясининг Украинага қарши ҳужумига жавобан АҚШ ва Ғарб давлатлари Москва ҳукуматига қарши кенг қамровли санкциялар қўллади ва Киевга эса миллиардлаб долларлик урол ва ҳарбий техника жўнатмоқда.