Россия огоҳлантирди: Украина кимиёвий ва биологик қуроллардан фойдаланиши мумкин
(last modified Tue, 12 Dec 2023 08:31:37 GMT )
декабр 12, 2023 13:31 Asia/Tashkent
  • Россия огоҳлантирди: Украина кимиёвий ва биологик қуроллардан фойдаланиши мумкин
    Россия огоҳлантирди: Украина кимиёвий ва биологик қуроллардан фойдаланиши мумкин

Россия Мудофаа вазирлиги Украина режими кимиёвий ва биологик қурол қўллаши мумкинлинги ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Россия Мудофаа вазирлиги кечанги баёнотида Украина режими Россияга қарши провакацион ҳаракатларни амалга ошириш учун октярдан ноябргача Германияда кимиёвий моддалар сотиб олган деб маълум қилди.

Баёнотда келтирилишича, Украина қуролли кучлари бу мамлакатнинг Россияга қарши ҳужуми мувафаққиятсизликка учраганлиги туфайли Россия аскарларига қарши кимиёвий ва биологик қуроллардан фойдаланиши мумкин.

Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек ўз баёнотида Украинада АҚШ Мудофаа вазирлиги /Пентагон/ синовларнинг хавфли эканлигини кўрсатувчи ҳужжатлар қўлга киритилган деб қўшимча қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги шгунингдек АҚШнинг Украинадаги биологик -ҳарбий фаолияти ҳатто энг яқин иттифоқчилари орасида ҳам шубҳали эканлигини эълон қилди.

Кеча Украина прежзиденти Владимир Зеленский Вашингтон ҳукумати Киевни қўллаб-қувватлашни даъво қилиб АҚШ қуролларини ишни бажариши ва Украинадаги рус ҳарбийлари мағлуб этиши мумкинлигини айтди.

Ғарб давлатлари каби Украина ва Исроил режимига қурол-яроқ жўнатиб Украина ва Ғазодаги урушни кучайтираётган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен  бу мамлакати Конгрессидаги Украина, сиоинстик режим  ва ўз таъбири билан бошқа миллий хавфсизлик устуворлигига  100 миллиард доллардан ортиқ ёрдамни тезда тасдиқлашни талаб қилди.