АҚШ ҳукумати Украинани молиялашга қодир эмас
(last modified Tue, 19 Dec 2023 11:06:00 GMT )
декабр 19, 2023 16:06 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳукумати Украинани молиялашга қодир эмас
    АҚШ ҳукумати Украинани молиялашга қодир эмас

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби, сўзлаган нутқида, агар АҚШ Конгресси мамлакат президенти Жо Байден таклиф қилган пакетни жорий йил охиригача маъқулламаса Украина учун бюджет шу ойда тугаши мумкин деб тан олди.

 Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ Сенатидаги республикачилар Жо Байден маъмуриятининг Украинага ўнлаб миллиард долларлик янги ёрдамни ўз ичига олган фавқулодда молиялаштириш лойиҳасини рад этди.

Эрон телерадиокомканиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШ ҳукумати-Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби, Жон Кирби ўз сўзларида Вашингтон ҳукумати шу ойда Украинага яна бир ҳарбий ёрдам пакетини 2023-йил охиригача эълон қилишни режалаштирмоқда, бироқ шундан сўнг Украина бюджети тугаб қолади деб қўшимча қилди.

Бундан ташқари  НАТОнинг 40 нафар дипломатик ва собиқ ҳарбий амалдорлари  АҚШ  Конгрессидан янги ҳарбий ёрдам беришга рози бўлишини сўраган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагон матбуот котиби, Гаран Гран ҳам бу вазирлик Украинага юбориши мумкин бўлган қуроллари АҚШ захираларини тўлдириш учун зарур бўлган маблағ сабабли чекланган ва натижада пост қилиш учун деярли ҳеч нарса йўқлигини айтиш мумкин деб таъкидлади.

Россия федерацияси қуролли кучларининг Украина билан тўқнашуви давом этаётган экан , ўқ-дорилар, айниқса, артиллерия ўқларнинг йўқлиги Украина армиясининг юқори мартабали амалдорлоарини хавотирга солмоқда.

Кеча Украининг ҳарбий амалдорларидан бири генерал Александр Тарновчик ҳам Киев армияси кучлари артиллерияси снарядлари тақчиллигига дуч кетган ва чет эл ёрдами камайган  туфайли  айрим ҳарбий амалиётларни қисқартиришга мажбур бўлмоқд деб тан олди.