Россия ТИВ: Британия ва АҚШ турли мамлакатлар активларини ўғирашмоқда
(last modified Sat, 13 Jan 2024 10:33:26 GMT )
Январ 13, 2024 15:33 Asia/Tashkent
  • Россия ТИВ: Британия ва АҚШ турли мамлакатлар активларини ўғирашмоқда
    Россия ТИВ: Британия ва АҚШ турли мамлакатлар активларини ўғирашмоқда

Россия ТИВ матбуот котиби бу давлатнинг активларин мусодара қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг маъқулланганига жавобан, Британия ва АҚШ бир неча ў йиллар ичида мамлакатлар активларини ўғирлаб келмоқда деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Жо Байден ҳукумати Украинадаги уруш баҳонасида АҚШда блокланган Россиянинг қарйиб 300 миллиард долларлик активларни  мусодара қилиш ва Украинани қайта итклаш учун  фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ матбуот котиби, Мария Захапрова  халқлар ва бошқа мамлакталарнинг мулкини ўғирлаш АҚШ ва Британия раҳбарларига хос хусусиятларидан бирига айланганини эслатиб, бошқа мамлакатларнинг активларини ўғирлаш орқали АҚШ ва Британия  XXI аср услубида ўғирашмоқда деб таъкидлади.

Мария Захарова Москва ҳукумати Ғарб давлатларининг ҳар қандай нодўстона ҳаракатларига жавоб беришга тайёрлигига тўхталиб, Россия активларини мусодара қилиш мамлакатларни молиявий ва инвестиция  соҳалари учун кўплаб зарарли оқибатларга олиб келади деб маълум қилди.

Россия ТИВ матбуот котиби шунингдек, Россиянинг музлатилган активларининг асосий қисми Европада жойлашганига тўхталиб, АҚШ медиа  ва бошқа ричаглар ва усулардан фойдаланиб,  Европа Иттифоқига  босиб ўтказишга уринмоқда, токи бу иттифоқ аъзолари биринчи  бўлиб ноқонуний  ахлоқсиз  ҳаракатга қадам қўйсин  деб аниқлик киритди.