Январ 21, 2024 17:01 Asia/Tashkent
  • Жанубий Африканинг Гаагадаги сионистик режим устидан шикоятини қўллаб- қувватловчи давлатлар сони ортмоқда
    Жанубий Африканинг Гаагадаги сионистик режим устидан шикоятини қўллаб- қувватловчи давлатлар сони ортмоқда

Белгия мамлакати ҳам Жанубий Африканинг Ғазо секторидаги геноцид айблови билан Халқаро судга сионистик режим устидан шикоят қилган тарафдорлари гуруҳига қўшилди.

Жанубий Африка республикаси Гаага шаҳридаги Халқаро судда фаластинликларни қатл этиш,геноцид қилиш, мажбуран кўчириш ва маҳрум қилиш айбловлари билан сионистик режимга қарши тарихий даъво ва бу соҳада халқаро суд жараёнларини бошлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингн хабар қилишича, Белгия қурилиши ёрдами ва тараққиёт вазири Керолин Ганс ҳам Жанубий Африка томонидан сионистик режимга қарши кўтарилган Ғазо секторидаги Исроил геноциди иши бўйича Халқаро суднинг ўтказилишга тўхталиб ижтимоий тармоқдаги аккаунтида -агар Халқаро Суд бу иш бўйича Исроил режимига қарши ҳукм чиқарса,  Белгия бу ҳукмни тўлиқ қўллаб-қувватлайди деб қайд этди.

Белгия Бош вазири ўринбосари Petra De Soter ҳам бундан илгари сиоинстик режимнинг Ғазода содир этган жиноятлари орқали Жанубий Африканинг  Гаага судида сионистик режимга қарши шикоятни қўллаб қувватлашига урғу берган эди.

Дунёнинг кўплаб давлатлари ҳамда 200 нафар эксперт ва халқаро ҳуқуқ профессорлари  Жанубий Африканинг сионистик режимга қарши Гаага шаҳридаги халқаро судда геноцид содир этиш ва 1948-йилги геноцидни тақиқлаш тўғисидаги конвенсияни бузганлик айби билан  даъвосини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилдилар.

Бундан олдин  “Human Rights Watch” ташкилотининг ижрочи директори Трина Ҳасанга кўра, агар Исроил режими суднинг тартиблари ёки буйоуқларига риоя қилмаса, халқаро ҳамжамият режимни чораларни амалда амлага оширишга мажбур қилиш учун ҳар қанадй босим ўтказилишини таъминлаши керак.

Ёрлиқ