Январ 22, 2024 16:59 Asia/Tashkent
  • БМТ Украина армиясининг Донецкка қарши ҳужумида 25 тинч аҳолини ҳалок бўлганини қоралади
    БМТ Украина армиясининг Донецкка қарши ҳужумида 25 тинч аҳолини ҳалок бўлганини қоралади

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Украина қуролли кучларининг Донецк ҳудудидаги бозорга уюштирган ва ўнлаб тинч аҳоли қурбон бўлган ҳужумини кескин қоралади.

ТАСС ахборот агентлигинг хабар қилишича,  БМТ Бош котиби  матбуот котиби ўз сўзларида бу ташкилот Бош котиби Антонио Гуттереш тинч аҳоли ва  фуқаролик тизимларига қилинган барч ҳужумларни хусусан кеча Донецк вилоятида 25 кишининг ўлимига ва 20 дан ортиқ кишиларнинг жароҳатланишига сабаб бўлган Украина армиясини бомбардимонларини кескин қоралади деб изоҳлади.

БМТ Бош котиби тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлар халқаро ҳуқуққа кўра, тақиқланган ва қабул қилиб бўлмайдиган бўлиб зудлик билан тўхтатилшини керак деб айбди.

Эслатиб ўтамиз кеча  Украина армияси Донецкдаги бозорни бомбардимон қилди деб қўшимча қилди.

Донецк вилояти губернатори Денис Пушилин ҳам Киев режими армияси ҳужумида  155  ва 152 миллиметлри тўплардан фойдаланган деб таъкидлади.

Украина ҳужумларидан кейин, дарҳол Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Полянксий ҳам Украинанинг ушбу ҳужуми БМТ Хавфсизлик кенгашининг Москва талабига биноан ўтказиладиган йиғилишда муҳокама қилиниши керак деб айтди.

Кеча Россия Мудофаа вазирлиги ҳам  пайшанба куни Украина шарқидаги Донецк вилоятидаги Веселе номли шаҳарчани назорат остига олиши ҳақидаги баёнотидан кейин бу мамлакат кучлари УкраинанингХарков вилоятидаги  Крохмалне қишлоғини назорат остига олганини эълон қилди.

Ёрлиқ