феврал 15, 2024 15:38 Asia/Tashkent
  • Москва ва Пекин ҳукуматлари АҚШ ва Британиянинг Яманга қарши ҳужумларини танқид қилдилар
    Москва ва Пекин ҳукуматлари АҚШ ва Британиянинг Яманга қарши ҳужумларини танқид қилдилар

Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги йиғилишида вакилининг ўринбосари Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш Қизил дегиздаги вазиятни барқаррлаштиришга ёрдам беради деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Россиянинг БМТдаги вакили ўринбосари бу ташкилот хавфсизлик кенгаши мажлисида Ғарбий Осиёдаги  муамолар илдизини сионисти крежимнинг Ғазо бўлгасидаги шафқатсиз ҳарбий амалиёти эканлигини таъкидлаб, бу масала мазкур минтақада занжирли реакцияга жумладан Яманнинг Ансоруллоҳ аксиламалларига сабаб бўлди деб изоҳлади.

Россиянинг БМТдаги вакилининг ўринбосари Дмитрий Полянский  АҚШ коалициясининг Яманга ҳужумини танқид қилиб АҚШ ва Британиянинг мустақил Яман давлатига ҳужуми халқаро ҳуқуқнинг бузилишидир деб маъум қилди. Полянский  Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш Қизил денгизда барқарорлик ва тинчлик ўрнатишга ҳам кўмаклашади деб  қўшимча қилди.

Бундан ташқари Хитойнинг БМТдаги вакили ҳам Ғазо бўлгасида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга  чақириб Халқаро ҳамжамият хусусан минтақа давлатлари можаролар тарқалишининг олдини олиш бўйича аниқ, самарали, масъулиятли чоралар кўриши зарур деб баён қилди. Хитойнинг БМТдаги вакили Чжан Жун ҳам Хавфсизлик кенгаши  йғилишида АҚШ ва Британиянинг Яманга қилан ҳужумларидан хавотир билдириб бу ҳужумлар минтақадаги хавфсизлик халқини янада кучайтирди деб эслатди.

Хитойнинг БМТдаги вакили ўз сўзларининг бошқа қисмида БМТ Хавфсизлик Кенгаши Яманга қарши куч ишлатида рухсат бермагани ҳақидад гапририб ҳеч бир давлат халқаро қонунлар ва Хавфсизлик кенгаши резолюцясинии бузиб Қизил денгизда  янги кескинликни келтириб чиқариш учун уларни суиистеъмол қилиш ҳаққига эга эмас деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ