феврал 21, 2024 19:21 Asia/Tashkent
  • Куба, Колумбия ва Боливия президентлари ҳам Бразилия президентининг сиоинстларга қарши баёнотини олқишлашди
    Куба, Колумбия ва Боливия президентлари ҳам Бразилия президентининг сиоинстларга қарши баёнотини олқишлашди

Куба, Боливия ва Колумбия президентлари ҳам бразилиялик ҳамкасбининг Исроил режимиинг Ғазо бўлгасига ҳужумларга қарши баёнотини қўллаб -қувватлашди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Куба президенти Мигел Диас Канел 35 мамлакат вакиллари қатнашган Куба пойтахти Гавана шаҳрида сўлчи ҳаракатларнинг халқаро йиғилишида фаластинлик чафиясида ҳозир бўлиб Бразилия президенти Лула да Силва билан бирдамлик билдириб, унинг сионистик режимни Ғазо бўлгасига ҳужумларига қарши баёнотларини олқишлаб, фаластинликларни қўллаб қувватлар экан, сионистик режимнинг фаластинликлар хусусан Ғазо халқини геноцид қилишини кескин қоралади.

Шунингдек Колумбия президенти Густав Петро ҳам X ижтимоий тармоғида бразилияик ҳамкасби Луис Инасио Лула Да Силва билан бирдамлигини билдириб, Ғазо секторида Исроил режими томонидан геноцид амалга оширилмоқда ва минглаб фаластинилк болалар, аёллар ва кекса тинч аҳли қурбон бўлмоқда. Бразииля президенти ҳам фақат ҳақиқатни айтди ва ҳақиқатни ҳимоя қилиш керак, акс ҳолда ваҳшийлик бизни йўқ қилади деб ёзди.

Боливия президенти Луис Арсе ҳам Х ижтимоий тармоғида Бразилия президенти билан бирдамлигини изҳор қилар экан,  Да Силва сионистик режимнинг жасур фаластинликларга қарши оммавий қирғинлари ҳақида ҳақиқатни гапирди бу ваҳшийликка бефарқ қараганларни тарих кечирмайди деб маълум қилди.

 Эслатиб ўтамиз, Бразилия президенти Лула да Силва Эфиопия пойтхати Аддис-Абебада ўтказилган Африка Иттифоқи йиғилишида сионистик режимни Ғазода фаластинлик тинч аҳолига қарши оммавий қирғин ва геноцид содир этганликда айблаб,  Ғазо секторидаги воқеларни " Холокост" га қиёслади  (Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистик Германиянинг яҳудийларга қарши ҳаракатлар ҳақидаги сионистларнинг даъвоси/.

Бразилия президенти ўз сўзларида, Ғазо бўлгасида содир сўзлаётан воқеалар шунчалик уруш эмас, балки геноциддир. Бу юқори даражада тайёрлангани армия ва аёллар - болалар ўртасидаги жангдир таъкидлади.

Ёрлиқ