Россия президенти: биз коинотда ядро қуролини жойлаштиришга қаршимиз
АҚШ ҳукумати расмийларининг сўнгги даъволарига жавобан, Россия президени Владимир Путин Москва ҳукуматининг коинотда ядро қуролли жойлаштирилишига қарши позицияси аниқ ва шаффоф эканини билдирди.
Эслатиб ўтамиз ўтган ҳафта АҚШ расмийлари Россия ҳукумати ҳали жойлаштирилмаган сунъий йўлдошга қарши янги қурол ишлаб чиқараётганини иддао қилганди. АҚШ ОАВлари хабарларида ҳам бундай қурол ядровий каллак билан жиҳозлангани иддао қилинган.
Шунингдек Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби, Жон Кирби ҳам АҚШ ҳукумати бу воқеаларни жуда жиддий сифатида ҳисоблаши ва президент Жо Байден бу таҳдид борасида Россия билан тўғридан-тўғри дипломлатик ҳамкорлик қилишни буюрганини маълум қилганди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин ўтган сешанба куни мамлакат мудофаа вазири Серегй Шойгу билан учрашувида Москва ҳукумат коинотда ядро қуролини жойлаштиришга қатъий қарши бўлганини ва ҳозир ҳам шу позициясидан қайтмаганини эълон қилди.
Владимир Путин АҚШ расмийлари даъволарига жавобан космик қуроллар бўйича халқаро шартномларага риоя қилишга чақириб Россия бу келишувларни мустаҳкамлаш учун бир неча бор ҳамкорлик қилишни таклиф қилганини билдирди.
Россия Мудофаа вазири ҳам биринчидан бизда /космосдан ядро қуроли/ йўқ, иккинчидан бизда улар/ АҚШ расмийлари/ ўйлайдиган нарса ҳам йўқ, аммо улар жуда кўп шовқин кўтаришмоқда деб айтди.
Сергей Шойгу шунингдек Россия расмийларининг бу сўзлари АҚШ қонун чиқарувчиларини Украинага 60 миллиард долларлик ёрдам пакетини маъқуллашдан қўрқитишга қаратилган Вашингтоннинг найранги деган баёнотларини такрорлади.