БМТ Хавфсизлик кенгаши сионистик режим жиноятлари ҳақида фавқулодда йиғилиш ўтказди
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазода озиқ-овқат ва гуманитар ёрдамни кутаётган одамларга ҳужум қилишда сионистик режимнинг янги жиноятларини текшириш учун йиғилиш ўтказди.
Сионистик режим босқинчи кучлари пайшанба куни янги жиноятларида Ғазо шаҳри, Жабалия, ва Хон Юнисдан келган ва Ғазо шаҳрининг ғарбидаги Шайх Ижлин ҳудудига Ҳорун Ар Рашид қирғоқ йўлидаги Ноблус майдонида инсонпарварлик ёрдам юк машиналарини келишини кутаётган минглаб фаластинилкларни бомбардимон этди ва бу жиноят натижасида 104 фаластинилк шаҳид бўлди ва 76 нафар жароҳатланди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши пайшана куни фавқулодда йиғилишида босқинчи сионистик режимнинг фаластинликларга қарши бу ҳаракат ва жиноятининг оқибатларини ўрганишди.
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ўз баёнотида мазкур йиғилишга тўхталиб, Исроил режимининг Ғазо бўлгаси шимолидаги сўнгги жиноятларини қоралаб вазият ва айбдрларни аниқлаш учун " самарали мустақил текширувлар" зарурлигини маълум қилди.
Антонио Гуттереш яна бир марта Ғазо бўлгаси бўйлаб, айниқса минтақа шимолидаги муҳим инсонпарварлик ёрдамнинг етиб боришни таъминлаш учун зудлик билан чоралар кўришга чақирди.
Жазоир ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгаши столига баёниясини тақдим этди ва унда кенгашнинг 15 аъзоси содир этилган воқеадан " чуқур хавотир" билдирди.
АҚШ ҳам ушбу баёнот лойиҳасини рад этиб куни кеча содир этилган жиноятларда сионистик режимни айблашдан яна бир бор бош тортди.