март 12, 2024 15:16 Asia/Tashkent
  • Володимир Зеленский : Россиянинг Украина шарқида юриши тўхтади
    Володимир Зеленский : Россиянинг Украина шарқида юриши тўхтади

Украина президенти Россиянинг олға силжишлари " тўхтатди" ва унинг мамлакати армияси сўнгги ойларларда яхши ҳолатда бўлгании даъво қилди.

Кеча Украина президенти Володимир Зеленский  бизнинг қўмондонлик ва армиясиз Россиянинг Украина шарқида юришни тўхтатди деб айтди. У Франциянинг  BFM  телеканали билан суҳбатида сўнги 3 ой ичида бизнинг аҳволимиз анча яхшиланди деб қўшимча қилди.

Украина президенти  бу мамлакатга хорижий ҳарбий кучларни юборишни истисно этмаган Франция президенти Эмануэл Макроннинг сўнгги баёнотига тўхталиб,  Украина қаршилик кўрсатар экан,  Франция армияси Франция ҳудудида қолиши афзал деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Франция президенти Эммануэл Макрон яқинда Париж шаҳрида 20 та давлат етакчилари ва юқори мартабали амалдорлар иштирокидаги учрашувдан кейин, ҳозида жанг майдонига қўшин жўнатиш бўйича консенсиус йўқ  деб айтди. У ўз сўзларида, аммо ҳеч нарсани рад қилиб бўлмайди. Биз Россиянинг ғалаба қозонишига йўл қўмаслик учун  ҳама нарсага тайёрмиз деб маълум қилди.

Бошқа хабарга кўра,  бугун Россиянинг Белгород вилоятидаги Украна учувчисиз учоқлари тўртта бомбани ташлади ва натижада порташ юз берди. Бу ҳудуддаги бир қанча шаҳарча ва қишлқларда элеткр энергияга жиддий шикат етказилди ва узилишлар кузатилди деб айтилган.

Ёрлиқ