БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгашида сионистик режимга қурол экспортини тақиқлаш резолюциясини маъқулланди
(last modified Sat, 06 Apr 2024 07:24:09 GMT )
апрел 06, 2024 12:24 Asia/Tashkent
  • БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгашида сионистик режимга қурол экспортини тақиқлаш резолюциясини маъқулланди
    БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгашида сионистик режимга қурол экспортини тақиқлаш резолюциясини маъқулланди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Исроил режими қурол-яроқ экспортини тақиқлаш хусусидаги резолюцияни тасдиқлади.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, кеча БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгаши Покистон томонидан сионистик режимга қурол -яроқ юборишни тўхтатиш бўйича тақдим этилган резолюция лойиҳасини 28 та тарафдор овоз, 6 та қарши овоз ва 13 та бетараф овоз билан маъқуллади.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Исроил режимининг  Ғазо бўлгасига қарши урушида " геноцид" қилиш ҳақидаги огоҳлантиришларига тўхталиб, бу режимга ҳар қандай қурол сотишни тўхтатишни талаб қилиб  мазкур лойиҳада, сионистик режимни Ғазодаги уруш жиноятлари учун жазолаш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Бундан олдин БМТнинг Фаластин инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича махсус маърузачиси Франческо Албанес ҳам ушбу ташкилотнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашида сўзлаган нутқида сионистик режим томонидан Ғазодаги оммавий қирғин ҳақида ҳисобот тақдим этиб дунё давлатлаи сионистик режимга қарши қурол эмбаргоси ва бошқа санкциялар жорий этиши кераклигини таъкидлаганди.

Бошқа хабарга кўра, Халқаро Қудс куни билан бир вақтда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Фаластин фойдасига ва сионистик режимга қарши тўртта резолюция мутлақ кўпчилик овоз билан маъқулланди.