Словакия Бош вазирига нисбатан муваффақиятсиз суиқасд амалга оширилди
Словакия бош вазири қуролли шахснинг бир неча ўқидан яралангани айтилади.
NBC News телеканалининг хабар қилишича кеча Словакия Бо вазири Роберт Фико га нисбатан муваффақиятсиз суиқасд уюштирилди. У яраланган ва шифохонага олиб кетилган.
Ғарб давлатларининг Украинани қўллаб-қувватлашига доим қарши бўлиб келган Словакия Бош вазири Роберт Фико ҳукумат йиғилишидан сўнг бир неча қуролли шахс ҳужумига учради. Словакиянинг баъзи ОАВлари эса мамлакат бош вахирининг жисмоний ҳолати оғир эканлигини хабар қилган.
Роберт Фико махсус жарроҳлик амалиётни ўтказган. Хабарларга асосан ҳужумчи Словакия полицияси томонидан қўлга олинди.
Эрон Ислмо республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ҳам Словакия Бош вазири Роберт Фикога нисбатан уюштирилган суиқасдни қоралаб, унга сиҳҳат -саломатлик ва тезроқ тузалиб кетишини тилади.