май 29, 2024 15:43 Asia/Tashkent
  • Россияда Эрон шеъриятининг машҳурлиги/ россиялик ёзувчилар: Эрон ва Россия маданиятлари бир-бирини тўлдиради
    Россияда Эрон шеъриятининг машҳурлиги/ россиялик ёзувчилар: Эрон ва Россия маданиятлари бир-бирини тўлдиради

Яқинда бир гуруҳ россиялик ёзувчилар ИРНА ахборот агентлигида бўлиб Эрон ва Россия маданиятини бир-бирини тўлдиради деб тавсифладиоар.

Россия федерацияси китоб иттиофиқ вакили, Алина Шербанова ушбу ташрифида Эроннинг бой тарихи ва маданиятига юқори баҳо бериб, россиялик ёзувчилар ва ноширларини Эрон ва Россия халқлари ўртасида янада яқинроқ танишиш учун замин яратиш мақсадида маданий ҳамкорликни кенгайтириш ва эронлик ҳамкасблари билан кўпроқ маслаҳатлашувлар ўтказишга тайёр деб айтди.

Бу учрашувда россиялик ёзувччи Павел Краснов ҳам эронлик талабаларнинг рус тили ва маданиятини ўрганишга бўлган қизиқишини олқишлаб,  икки мамлакатнинг маданий муштарак томонларини эслатар экан, маданий ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Россиянинг бошқа бир ёзувчиси Сергей Носов ҳам бу учрашувда Эроннинг машҳур ва буюк шоирари Ҳаким Абулқоим Фиирдавсий ва Ҳаким Хайём  каби етук мутафаккирлар номини тилга олиб, Эрон шиори Хайём Россияда халқ шоири каби машҳурдир деб маълум қилди.

Россия халқининг кундалик суҳбатларида Хайём  шеъриятидан фойдаланишни назарда тутган ҳолда бу шоир шеърлари ва асарларининг рус тилига яхши таржималари Хайёмни рус маданияти ва адабиётининг бир қисмига айлантирди деб  қўшимча қилди  бу ёзувчи.

Учрашувда бошқа рус ёзувчиси ва шоири Евгений Каримджанов ҳам  форс адабий асарларини рус тилига ва рус адабий асарларини форс тилига таржима қилиш Эрон ва Россия давлатларининг маданий бойлигини ошириши мумкин. Халқлримиз қалбини эса ўтмишдагидан ҳам бир -бирига яқинлаштиради деб қайд этди.

Ёрлиқ