ХХР мустақил Фаластин давлатини барпо этиш тарафдоридир
(last modified Thu, 30 May 2024 10:41:05 GMT )
май 30, 2024 15:41 Asia/Tashkent
  • ХХР мустақил Фаластин давлатини барпо этиш тарафдоридир
    ХХР мустақил Фаластин давлатини барпо этиш тарафдоридир

Хитой халқ республикаси етакчиси мустақил Фаластин давлатини барпо этилишини қўллаб-қувватлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой етакчиси Си Цзин Пин Ғарбий Осиёда адолатни  йқотиб бўлмаслигига тўхталиб, мустаҳкам тинчлик ва барқарорликка  эришиш учун асос бўладиган таранглик нуқталари билан  бгоғлиқ масалаларни ҳал этишда араб томонлари билан ҳамкорлик қилишга татйёрлигини таъкидлади.

ХХР раҳбари Пекин Ғарбий Осиёдаги можаро ва кескинлик бўйича кенг қамровли тинчлик конференцияси ўтказилишини қўллаб-қувватлашига тўхталиб уруш абадий давом этмаслигини маълум қилди.

Си Цзин Пинга кўра Пекин ҳукумати фаластинликларнинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қуввтлайди.

Испания, Норвегия, Ирландия, Мальта ва Словения яқинда мустақил Фаластин давлатини тан олишларини маълум қилди. Фаластин айни дамда БМТнинг кузатувчи аъзосидир. Ҳозиргача  143 давлат ҳам мустақил Фаластин давлатини тан олган.