Канада институтларидан бири: АҚШда фуқаролар уруши эҳтимоли бор
(last modified Thu, 13 Jun 2024 12:25:35 GMT )
июн 13, 2024 17:25 Asia/Tashkent
  • Канада институтларидан бири: АҚШда фуқаролар уруши эҳтимоли бор
    Канада институтларидан бири: АҚШда фуқаролар уруши эҳтимоли бор

"Канада сиёсатининг истиқболлари" тадқиқот институти АҚШда фуқаролар уруши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириб, Оттавадан ушбу сценарий оқибатларини бартараф этишга тайёргарлик кўришни сўради.

"Канада сиёсатининг  иқтиқболлари" ўрганишлар муассасаси  37 бетдаги ҳисоботида, ,агар АҚШда мафкуравий бўлиниш кучайиб, демократия заифлашса, ички зиддиятлар АҚШ фуқаролар урушига олиб келиши мумкин, деб таъкидлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, мазкур ҳисоботда, АҚШ учун маҳаллийлаштирилган биологик қуролларни чиқариш ва очарчилик каби бошқа сценарияларга ҳам ишора қилинган.

АҚШнинг Politiconis журналининг ёзишича,  қўшнимиз /Канада/ уюмизда зўравонлик содир бўлишидан  қўрқаётганини билиб олишимиз албатта хавотирланарли масаладир. Канада ҳисоботи ҳайраларни ва жуда таъсирли. Бу республикачилар ва демократлар паритяларининг ҳисоботи эмас балки АҚШ жамиятидаги миллий бўлиниш оқибатлари ҳақида ўйлаётган хорижий ва дўстона ҳукуматнинг ҳисоботидир.

Бу журнал ўз сўраши давомида АҚШ ва Канада халқлари ушбу ҳисоботни қанчалик жиддий қабул қилишлари керак? деган саволни ўртага қўяди. Ҳисоботда юзлаб экспертлар ва ҳукумат амалдорларининг Канада улар учун тайёрланиши мумкин бўлган ҳалокатли ҳодисалар ҳақидаги фикрлари ўрганилади.   Сўнгра сценарияларни уларнинг юзага келиши эҳтимоли, қанчалик тез содир бўлиши ва қанчалик халақит бериши мумкинлигига қараб тартиблаган.