Осиё НАТОси, АҚШ уруш ва қурол сотишда ҳийла қилмоқда
Шимолий Корея ТИВ ўз баёнотида, АҚШ, Япоиня ва Жанубий Кореянинг Осиёда ҳарбий иттифоқ тузиш ҳаракталарига тўхталиб, уларнинг ҳаракатларини минтақа барқарорлигига таҳдид сифатида баҳолади.
Шимолий Корея ТИВ-и АҚШ, Жанубий Корея ва Япониянинг Жанубий Кореянинг "Жежу" оролининг жанубида пайшанбадан шанбагача бўлиб ўтган “Freedom Edge” номли 3 томонлама машғулотларини қоралаб, бу 3 давлатнинг муносабатлари НАТОнинг тўлиқ миқёсли ва Осиё версияси шакли ва қиёфасини олди деб таъкидлади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, мазкур баёнотда Шимолий Корея ТИВ АҚШ ва унинг иттифоқчиларинг ҳаракатлари минтақа учун таҳдид эканлигига ишора қилиб, АҚШ ва унинг иттифоқчилари минтақада ҳарбий блокнинг кучайиши эътибордан четда қолмайди ва ҳал қилувчи жавоб билан минтақа тинчлигини ҳимоя қилади деб маълум қилди.
Бундан олдин "Хитой Марказий ҳарбий комиссияси" да бирлашган штаб бошлиғининг ўринбосари, АҚШ минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик учун энг катта муаммо эканлигига тўхталиб, Вашингтон минтақадаги гегемонглигини сақлаб қолиш мақсадида Осиё-Тинч океани минтақасида НАТОнинг версиясини яратишга уринмоқда деб эълон қилди.