Хитой НАТОга мурожаат қилди: Осиё -Тинч океанига беқарорлик келтирманг
Хитой ТИВ -и НАТОни Осиё-Тинч океани минтақасида даҳшат ва қўрқув солишда айблади.
ХХР ТИВ матбуот котиби “Lin Jian НАТОнинг Вашингтондаги саммитида " Осиё тинч океани" минтақаси ҳақидаги баёнотни қоралаб, бу баёнот Совуқ уруш менталилети маҳсулидир ва душманона риторикага тўла деб айтди.
ХХР матбуот котиби НАТОдан Совуқ уруш менталилети ва қарама-қаршилик ёндашувини четга суриб Хирой ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлишни ҳамда Хитойнингг ички ишларига аралашини, Хитойни айблашни ва Хитой-Европа муносабатларни бузишни бас қилишни сўради.
Lin Jian шунингдек НАТОнинг Европада беқарорлик яратишда айблаб, Хитой ўз суверенитетини, хавфсизлиги ва ривожланиш ҳуқуқини қатъий ҳимоя қилади деб маълум қилди.
Хитой ТИВ матбуот котиби шунингдек Афғонистон ва Ливия фожиалари НАТО қаерда бўлмасин, ўша ерда тартибсизлик ва нотинчлик бўлишини кўрсатди деб изоҳлади.
ХХР ТИВ раҳбари Van Yi ҳам НАТО етакчиларининг ўз мамлакатига қарши айбловлари ассоссизлигига тўхталиб бу ҳарбий блок Хитойнинг ички ишларига аралашмаслиги керак деб таъкидлади.
Яқинда Вашингтондаги учрашувда НАОга аъзо мамлакатлари етакчилари, Хитойни Украина можаросининг ҳал қилувчи омили ва Атлантика океанининг икки томони ўртасидаги муносабатларига тизимли таҳдид сифатида атадилар. Бу позициялар эса Пекин ҳукумати томнидан қаттиқ қаршиликка учради.