Террорчилар 23 нафар покистонликни шафқатсизларча қатл этдилар
Покистоннинг Балучистон вилоятида содир этилган ҳалокатли терактда 23 нафар фуқаролар номаълум террорчилар томонидан ўлдирилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Покистоннинг Балучистон вилоятининг Мусохейл ҳудудида содир бўлган ушбу террор ҳужумида бир гуруҳ номаълум террорчилар йўлда йўловчиарни тушириб уларни шафқатсизларча ўлдиришди.
Покистон ахборот манбалари террорчилар Панжоб аҳолисини автобус ва юк машиналарида олиб ўтиб отиб ташлашди.
Бундан ташқари террорчилар 10 та машинага ўт қўйиб воқеа жойидан қочиб кетишган.
Ҳозиргача ҳеч бир шахс ёки гуруҳ бу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.
Сўнгги ойларда ИШИД ва Теҳрик Толибон Покистон террорчи гуруҳлари Покистоннинг Хайбар Пахтунхво вилоятларида содир хэтилган кўплаб портлашлар ва худкушлик ҳужумлари учун жавобгаликни ўз зиммасига олган.