Де-долларизация; иқтисодий ҳаракатчанлик ва етказилган зарарни камайтириш учун муҳим ўқдир
Охирги йиллар ичида долларсизлантириш сиёсати дунёнинг кўплаб мамлакатлари хусусан АҚШнинг санкция сиёсатига дучор бўлган давлатлар томонидан кун тартибига жой олинган.
Долларсизлантириш йўналишида нафақат турли мамлакатлар ва минтақавий блоклар ўртасида сиёсий ва тижорат алмашинуви, икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ошириш кўриб чиқиоли, балки, БРИКС гуруҳи каби турли иттифоқ ва ташкилотлари ҳам бу соҳада янги қадамлар ташлади.
АҚШнинг эмбарго сиёсати долларни бошқариш тактикасидир
Дарҳақиқат, Вашингтон ва унинг иттифоқчиларининг сўнги йиллардаги сиёсати, айниқса Вашингтон сиёсатига риоя қилишлари учун давлатларга босим ўтказиш мақсадида иқтисодий санкциялар жорий этилиши, бу мамлакатларниг долларни валюта саватидан камайтиришга ва ҳатто олиб ташлашга бўлган мотивацияси ва иродасини оширди. Шундай қилиб, энди Россия ва Хитой савдосининг асосий қисми рубл ва юанга асосланган. Бундан ташқари Хитойнинг кўплаб ҳамкорлари ўз амалиётларини юан билан оширадилар. Халқаро Валюта жамғармаси ва АҚШнинг "Morgan Stanley" банкининг ушбу соҳадаги собиқ иқтисодчиси 2022-йил февралидан АҚШ долларидан воз кечиш бўйича глобал ёндашувининг ўзгартириш тезлиги сўнгги 15 йилга нисбатан 10 баробар ошди деб таъкидлади.
БРИКСни қутлаш ва турли мамлакаларнинг ушбу иқтисодий форумга аъзо бўлишини истаётгани мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётига долларни биржалардан чиқариб ташлаш истагига мисолдир.
БРИКСга аъзо давлатлар келажакда ўз транзакцияларида миллий валюталарни қўллаш ва бир мунча вақт ўтгач, долларни умумий рақамли валютага алмаштириш ниятида эканлигини эълон қилишди.
Рақамли валюта доллар ўрнини эгаллайди
Бугунги кунда турли давлатлар умумий рақамли валютадан фойдаланишни режалаштиришмоқда, бу са долларга жидидй таҳдид сифатида қаралиши мумкин. BRICS рақамли валютаси блокчейн технлогиясининг кучидан фойдаланиши ва глобал моиляни рақцамлаштириш учну илғор ечмини тақдим эиши мумкин.
Мазкур параментр трансчегарвий амалитётларни осонлаштиради ва аъзо давлаар ўртаисдаги савдо-иқтисодий интеграцияни оширади.
Дарҳақиқат, БРИКС валютасининг таништирилиши долларни йўқ қилиш йўлидаги дадил қадамдир ва АҚШ долларининг халқаро савдо ва молиядаги ҳукмронлигини шубҳа остига қўяди.
Янги тартиб учун де-доларизация
Бу хусусда аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Kristina Georgieva дунёнинг захира валютаси сифатида АҚШ долларидан узоқлашмоқда, деб айтди. Халқаро Валюта Жамғармасининг ушбу юқори мартабали мулозимининг сўзлари долларсизлантириш майдонига чиққани икки ва кўп томонлама пул келишувлари кенгайиб бораётганининг далилидир. Шу нуқтаи назардан Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раиси Жозеф Боррел ҳам АҚШ гегемон мавқеини йўқотди ва 1945 йилдан кейин кўп томонлама дунё тартиби ўз ўрнини йўқотмоқда деб маълум қилди.
Эрон ва долларсизлантириш сиёсати
Эрон ҳам де-долларизация сиёсатини олқишлаган давлатлар қаторида жорий йил бошидан БРИКСга қўшилди. Эрон расмийлари АҚШнинг санкция сиёсатини ва Эронга сиёсий ва иқтисодий босим ўтказишни доимо танқид қилиб, долларсизлантириш санкциялар самарадорлигини пасайтириш ва иқтисодиётнинг бошқа валюталардан фойдаланиши учун оператив усулни яратиш мақсадида муҳим ечимлардан бири сифатида кўриб чиқди. Шу қарашдан Эрон Ислом республикасининг долларсизлантииш ечимларидан бири Россия ва Хитой билан пул муносабатларни ривожантириши ва БРИКСдаги фаолликдир.
Де-долларихзациядан кеирн янги имконтялар
Афтинча долларсизлантириш жараёни АҚШ долларининг ҳукмронлигини пасайтириш ва мамлакатларнинг молиявий тизимлардаги мослашувчанлигини оширишга қаратилган. Хусусан бошқа мамлакатларнинг иқтисодий қудрати ошиши билан дунёдаги сиёсий ва иқтисодий майдондаги фаол иштирокчилар ҳам ўзгаради. Хитой, Россия, Ҳиндистон, Жанубий Африка ва бошқа мамлакатларга янги имкониятларга эга бўлиши керак.
АҚШ муаммолари бўйича мутахассис ва тадқиқотчи Саид Муҳаммадий Кованд бу соҳада қуйидагича ёзади: мантиқий ва биринчи босқичда тасавур қилиш мумкин бўлган нарса глобал валюта тизимини АҚШ долларига асосланган бир қутбли режимдан кўп қутбли режимга айлантириш имкониятидир. Бунда доллар евро, юан ва эҳтимол бошқа валюта иттифоқи муҳим рол ўйнайди.
Бу эса Bretton-Vuds тизими қулагач глобал молиядаги энг катта ўзгариш бўлди. Бундай вазиятда ишонч билан айтиш мумкинки, халқаро тизимда янги иқтисодий ва сиёсий воқелик ҳукм сура бошлаган.