Арманистоннинг КХШТга аъзолиги тўхтатилди
(last modified Thu, 19 Sep 2024 11:33:02 GMT )
сентябр 19, 2024 16:33 Asia/Tashkent
  • Арманистоннинг КХШТга аъзолиги тўхтатилди
    Арманистоннинг КХШТга аъзолиги тўхтатилди

Арманистон бош вазири бу мамлакатнинг КХШТга аъзолигини тўхтатилганини хабар қилди.

Саҳоб телеканалининг арман тилидаги тармоғининг хабар қилишича, Арманистон бош вазири Никол Пашинян бутунжаҳон саммитда биз иштирокимизни КХШТ Арманистон олдидаги мажбуриятларии бажармаётгани учун тўхтатдик деб эълон қилди.

Пашинян ўз сўзларида  КХШТ Арманистоннинг хавфсизлиги, мавжудлиги, суверенитети ва мамлакатига таҳдид солади деб айтди.

У мазкур ташкилот билан ҳамкорликни қандай давом эттириш ҳақида кўтарилган саволларга аниқ жавоблар берилгандагина иштирокимизни давом эттирамиз деб баён этди.

Никол Пашинян шунингдек Туркия ва Арманистон расмийлари ўртасидаги сўнгги ойларда бўлиб ўтган музокараларга ишора қилиб, Туркияда Арманистон ҳақидаги тасаввурларда бироз ўзгариш кузатилмоқда ва бунда мамлакатларнинг махсус вакиллари ўртасидаги музокаралар ҳам ўз таъсирини ўтказди деб қайд этди.

Арманистон Бош вазири бу музокаралар соҳада сезиларли амалий натижаларга эга эмас аммо бу ерда мулоқотнинг ҳақиқати муҳим деб маълум қилди.

Арманистон бош вазири бу мамлакатнинг қўшниларидан ҳеч қандай ҳудудий даъвоси йўқлигини таъкидлаб, аввало шуни айтмоқчиманки, БМТ Низомининг 51-моддаси ҳар бир давлатга ўзини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриш имкоинятини беради деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ