Британия мустамликачилик учун товон тўлаш масъулиятини ниҳоят ўз зиммасига оладими? Бир неча саволлар
(last modified Thu, 26 Sep 2024 11:51:35 GMT )
сентябр 26, 2024 16:51 Asia/Tashkent
  • Британия мустамликачилик учун товон тўлаш масъулиятини ниҳоят ўз зиммасига оладими? Бир неча саволлар
    Британия мустамликачилик учун товон тўлаш масъулиятини ниҳоят ўз зиммасига оладими? Бир неча саволлар

Британия мамлакати бир вақтнинг ўзида ўзини инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида кўрсата олиб, шу билан бирга қул савдоси ва мустамликачилик жиноятлари учун ўзининг тарихий масъулиятини қабул қилишдан қочишга уринмоқда.

Миллатлар ҳамдўстлигига  аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак учрашуви эски саволни кўтариш имкониятидир. Британия собиқ мустамликачи давлат сифатида тарихий жиноятлар, айниқса қул савдоси учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керакми ва ё компенсация тўлайдими?

Порс тудей сайтига кўра,  бу савол ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳим. Чунки аксарият Британиянинг собиқ мустамликалари бўлган аъзо давлатлар ушбу учрашув арафасида Лондондан бу борада жиддий чора кўришини қатъий талаб қилмоқда.

Компенсацияни оширишни қўллаб -қувватлаш 

Миллатлар ҳамдўстлиги котиблигига номзодларнинг барчаси Африка давлатларидан бўлган 3 та номзод яқинда Лондондаги тадбирда товон пули тўланишини қўллаб-қувватладилар. Гана ТИВ раҳбари Ширли Ботчойга кўра товон пули турли шаклларда бўлиши мумкин ва молиявий товон билан чекланиб қолмайди. Молиявий товон пули яхши, аммо энди гап моддий бўлмаган товонга ҳам ўтди дейди у.

Савол туғилиши табиий, яъни нега Британия масъулиятни инкор этиш ўрнига ҳеч бўлмаганда бу суҳбатда қатнаша олмайди? Миллатлар аҳмдўстлиги ва ё манфаатлари бир бўлган мамлакталар мавқеидан фойдаланиб, мазмунли муҳокамани олға сура олмайдими?

Муштарак манфаатларга эга бу мамлакатлар раиси қирол Чарлз бу ташкилонинг олдинги йиғилишида қул савдоси учун чуқур қайғуришини билдирган бўлса-да, Британия ҳалигача ҳар қандай компенсация шаклини расман қабул қилмаган. Британия шунчаки, афсусланмоқчими ёки ўз тарихига танқидий назар ташлаб, тикловчи адолат сари қадам ташлашга тайёрми? 

Лондон университети қошидаги манфаатлари бир бўлган мамлакатларни ўрганиш институти директори Кингсли Эббот товон тўлаш учун глобал ҳаракатнинг ўсиши ҳақида гапириб, қуллик масаласи ва унинг етказилган зарарини энди инкор этиб бўлмаслигини таъкидлади. Аммо Британия ўзининг эски позициясини ҳимоя қилишда давом этадими? Ёки бу имкониятдан молиявий компенсация билан чекланиб қолмаган глобал мулоқотга раислик қилиш учун фойдалана оладими?

Британиянинг собиқ бош вазири Риши Сонак 2023 йилда тарихимизни қайта кўриб чиқишга уриниши тўғри ечим эмас дею айтди.

 Бу гаплар жавобгарликдан қутулишнинг ягона йўли эмасми? Нега тарихни ечилмаган муаммо сифатида қабул қилишимиз керак, Айниқса  миллионлаб одамларнинг ҳаётига таъсир қилишда давом этса?

Британия бир вақтнинг ўзида ўзини инсон ҳуқуқлари қадриятлари ҳимоячиси сифатида кўрсатиб шу билан бирга қул савдоси ва мустамликачилик  жиноятлари учун  тарихий масъулиятни қабул қилишдан қочмоқда. Эббо таъкидлаганидек, компенсация турли шаклларда бўлиши мумкин, жумладан мазмунли кечирим сўраш, жамоатчилик томонидан тан олиниши ва ёдгорлик. Манфаатлари бир бўлган  давлатлар раҳбарлари яқинлашгани сари Британияга босим кучаяди, Муҳими эса Британиянинг тарихий масъулиятини қабул қилиши, манфаатлари бир бўлган мамлакатларга тенг тенгдош сифатида муносабатда бўла оладими ва рад этиш ўрнига ўтмишдаги хатоларини қоплашга фаол рол ўйнайдими?

Мазкур учрашув Британия учун ўз ўтмишини қабул қилиши ва адолатли келажакка интила олишини исботлаш учун ажойиб имкониятдир, аммо Лондон ҳукумати бу имкониятни қўлдан бой берадими ва ёки охир-оқибат тобора кучайиб бораётган адолат талабларига жавоб берадими? 

Ёрлиқ