АҚШ Шарқий Осиёда "иккинчи Яқин Шарқ"ни яратмоқчими?
(last modified Mon, 14 Oct 2024 11:21:17 GMT )
октябр 14, 2024 16:21 Asia/Tashkent
  • АҚШ Шарқий Осиёда \
    АҚШ Шарқий Осиёда \"иккинчи Яқин Шарқ\"ни яратмоқчими?

АҚШнинг Шарқий Осиёдаги интервенсион сиёсати айрим экспертларнинг хавотирига сабаб бўлмоқда.

Хитойнинг баъзи экспертлари Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN) йиғилишида АҚШнинг ушбу соҳадаги сиёсатини тушунтирар экан, Вашингтон ҳукумати можаро келтириб бу минтақани иккинчи Ғарбий Осиёга -/ иккинчи Яқин Шарққа/ айлантиришидан хавотир билдиришмоқда.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Хитой Жанубий денгиз тадқиқотлари миллий институти Жаҳон денгиз тадқиқот маркази директори  Chen Xiangmiao", гарчи Жануби-Шарқий Осиёда вазият ҳозир тинч бўлса-да, аммо Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси- ASEAN аъзолари АҚШ бу минтақада можаро яратса, бу минтақа " Иккинчи Яқин Шарқ" га айланиши мумкинлигидани хавотир билдишмоқда деб таъкидлади.

У шунингдек, ASEAN га аъзо давлатлар Яқин Шарқда кучайиб бораётган кескинлик ва Россия ва Украина ўртасидаги можарони кузатар экан, саммит инқирозни бошқариш масалаларини муҳокама қилиш имкониятини беради деб қўшимча қилди.

Жанубий Хитой денгизидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш учун хорижий томонларнинг аралашуви вазиятни янада ёмонлаштиради деб изоҳлади,  Chen Xiangmiao

Айни пайтда, Пекин ҳукуматининг юқори мартабали амалдорларидан бири  Франция ахборот агентлиги билан суҳбатда, Япониянинг янги бош вазири Шигро Ишиба ҳам  ASEAN йиғилиши доирасида бу ассоциацияга аъзо давлатлар раҳбарлари билан учрашиб, ҳар қандай таҳдидларга қарши курашиш учун Осиё НАТОсини яратиш ғоясини таклфи қилади деб маълум қилди.

Ёрлиқ