АҚШ Жануби-Шарқий Осиёда кескинликлар яратмоқда: биз давлатларни ажратиш тарафдоримиз
(last modified Wed, 19 Feb 2025 10:58:02 GMT )
феврал 19, 2025 15:58 Asia/Tashkent
  • АҚШ Жануби-Шарқий Осиёда кескинликлар яратмоқда: биз давлатларни ажратиш тарафдоримиз
    АҚШ Жануби-Шарқий Осиёда кескинликлар яратмоқда: биз давлатларни ажратиш тарафдоримиз

Вашингтон ҳукуматининг Тайван масаласи бўйича норасмий позициясини ўзгартириши Хитойнинг реакциясини келтириб чиқарди. Хитой ТИВ матуот котиби ҳам Пекин билан алоқаларни сақлаб қолиш учун АҚШ " Ягона Хитой" сиёсатига содиқ бўлиши ва Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламасилиги кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

АҚШ Давлат департаментининг Тайван бўйича веб-сайтидаги сўнгги " баёнот варақи" энди бу  саҳифада илгари бўлган " биз Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламайимз" иборасини ўз ичига олмайди. Мазкур қонун лойиҳаси Тайваннинг халқаро ташкилотларга қўшилиши ҳақидаги қисмини ҳам ўзгартирди ва " ҳукумат бўлиш шарт эмас" деган ҳаволаларни олиб ташлаб, Тайваннинг Хитой билан бўлган низоси " мажбуриятсиз ва бўғознинг ҳар икки томонидаги одамларга маъқул бўладиган тарзда" ҳал қилиниши керак деб қўшимча қилди.

АҚШнинг расмий сиёсатидаги бу ўзгариш, бу мамлакат президенти Доналд Трамп Тайванни ҳимоя қилишга ваъда берган Жо Байдендан фарқли улароқ, бундай мажбуриятни эълон қилмаган ва ҳато Тайванни АҚШ яримўтказгич саноатни ўғирлашда айблаган бир пайтда содир бўлди. Қолаверса, Тайван мустақиллигининг содиқ ҳимоячиларидан бири бўлган АҚШ Давлат котиби Марко Рубио олдинроқ Хитойнинг ушбу ўн йил охирига келиб оролга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби ОАВга мамлакат позициясини ўзгартирганини тушунтириб берар экан, одатдагидек баёнот варақи кенг жамоатчиликни Тайван билан норасмий муносабатларимиз ҳақида хабардор қилиш учун янгиланди деб маълум қилди.

У шунингдек, АҚШ " Ягона Хитой сиёсати"га содиқдир деб изоҳлади. " Ягона Хитой" тамойилига кўра, Пекин билан расмий алоқада бўлган ҳар қандай давлат Тайван билан расмий алоқада бўлишга ҳақли эмас.

Мазкур ўзгаришларга жавобан, ХХР ТИВ матбуот котиби Лин Жиан  Тайванга нисбатан ўз позициясини ўзгартириб, АҚШ ягона Хитой сиёсатидан кескин чекинди ва икки томонлама алоқалар ва Тайван бўғози барқарорлигиа зарар етказмаслик учун тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаслиги керак деб таъкидлади.