Зўрлашдан тортиб жасадни ёқишгача; 600 британиялик полициячини ишдан бўшатилишининг сабаби
(last modified Wed, 06 Nov 2024 12:32:59 GMT )
ноябр 06, 2024 17:32 Asia/Tashkent
  • Зўрлашдан тортиб жасадни ёқишгача; 600 британиялик полициячини ишдан бўшатилишининг сабаби
    Зўрлашдан тортиб жасадни ёқишгача; 600 британиялик полициячини ишдан бўшатилишининг сабаби

Британияда босиладиган Daily Mail бу мамлакатда 600 га яқин полициячи нотўғри ҳатти-ҳаракатлар, жумладан маънавий коррупция ва жиноятлар туфайли ишдан бўшатилгани ҳақида хабар қилди.

Инглиз тилидаги Дейли мейл газатесига кўра, ўтган йили 600 га яқин британиялик полициячи нотўғри ҳатти-ҳаракатлари, жумладан, ахлоқсизлик ва жиноятчилик учун ишдан бўшатилди.

Порс тудей ҳам бу газета ҳисоботига таяниб, нотўғри ҳатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган британиялик полициячилар сони ўтган икки йил олдингига нисбатан 50 фоизга ошган деб хабар қилди.

Хабарга биноан, Sara Everard исмли қизни ўғирлаб, жинсий тажовуз қилиб, уни ўлдиргач жасадини ёқиб юборган британиялик полиция ходими Wayne Couzens иши текширилгач ишдан бўшатилан зобитлар сони сезиларли даражада ошган.

Зўрлаш қурбонлари ҳақида ноқонуний матнли хабарлар алмашиш, ёлғон ва инсофсизлик, камситувчи ҳатти-ҳаракталар, одамларнинг маълумотлари ва фотосуратларига ноқонуний  кириш, оилавий зўравонлик қурбонларининг фотосурталарини олиш ва уларни кибермаконда нашр этиш, қора танли болаларни ўлдириш ҳақида хунук ҳазиллар тарқатиш, Британияда полиция зобитлари жинояларининг фақат бир қисмидир.