Йўқ! Чад республикаси Франциянинг ҳарбий иштирокига жавоб берди
(last modified Mon, 02 Dec 2024 11:11:36 GMT )
декабр 02, 2024 16:11 Asia/Tashkent
  • Йўқ! Чад республикаси Франциянинг ҳарбий иштирокига жавоб берди
    Йўқ! Чад республикаси Франциянинг ҳарбий иштирокига жавоб берди

Чад ҳукумати Франция билан ҳарбий ҳамкорлик шартномасини бекор қилганини хабар қилиб француз кучларини Чадни тарк этишини талаб қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича  Чад республикаси ТИВ раҳбари Абдулраҳмон Ғуломаллоҳ ижтимоий тармоқлардаги баёнотида Чад республикаси дунё мамлакатларига Франция билан имзоланган мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномасини бекор  қилиш тўғриисдаги қарорини эълон қилди деб таъкидлади.

Мазкур баёнотда Чад республикасининг ҳарбий иштироки тугаши " тарихий бурилиш нуқта" сифатида аталиб қуйидагича келтирилган:: дарҳақиат, Чад республикаси  мустақилликка эришганидан 66 йил ўтиб, бу мамлакат ўзининг тўлиқ суверенитетини эълон қилиш Миллий устуворликдан келиб чиққан ҳолда стратегик шерикликни қайта белгилаши вақти келди.

Чад мамлакатидан олдин Африканинг бошқа баъзи мамлакатлари жумладан Мали, Нигер, Габон ва Буркина-Фасо ўз ҳудудларида француз қўшинларининг расман тугатган эди. Сенегал ҳам мазкур Африка давлатларидан Франция ҳарбий базалари тез орада демонтаж қилинишини маълум қилди.

Сўнгги йиллар ичида Мали, Нигер,Чад ва бошқа Африка давлатларида террорчилик гуруҳларга қарши кураш баҳонасида юзлаб француз аскари ҳозир бўлган. Африканинг бу мамлакатлари ўз кўрсаткичларидан деярли қониқмаган пайт эди. Африка мамлакатлари нуқтаи назаридан Франция ҳарибйларининг фаолияти аслида экстремистик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ва Африкадаги Париж ҳукумати базасини сақлашга қаратилган.