АҚШ полициясининг қора танлиларга нисбатан зўравонликлари давом этмоқда
(last modified Sat, 04 Jan 2025 13:29:49 GMT )
Январ 04, 2025 18:29 Asia/Tashkent
  • АҚШ полициясининг қора танлиларга нисбатан зўравонликлари давом этмоқда
    АҚШ полициясининг қора танлиларга нисбатан зўравонликлари давом этмоқда

АҚШда яна бир қора танли эркак полиция томонидан калтаклангач вафот этди.

Ню-йорк қамоқхонасида қора танлининг ўлими АҚШ халқининг ғазабини қўзғатди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, кеча Ню-йорк Бош прокурори Летиси Жеймс полиция формаси камераси ўрнатилган ва олинган видеони эълон қилди. Бу виеода АҚШ полиция кучлари қора танли маҳбус Роберт Бруксни ярим ҳушсиз холатда калтаклагини тасвирланган. Видеода шунингдек Брукснинг қўллари орқасига боғлангани акс этган ва уни полиция кучлари томонидан калтакланганини кўрсатади, полициячиларининг барчаси эса оқ танлилардир..

АҚШ расмийларига  кўра, маҳбус Ню-йоркдаги Уинд госпиталидаги ҳужумнинг эртасига вафот этган. АҚШ полицияси томонидан Жордж Флойд ўлдирилганидан тўрт йил ўтиб бу қора танли АҚШликларнинг ўлими ирқий камситиши ҳақида талқидларга сабаб бўлди. Баъзилар ҳам оқ танли полициянинг рангли ва қора танли одамларга қандай муносабатда бўлиши кераклиг и ҳақидаги қонунга ислоҳотлар кириишга чақирди.

Инсон ҳуқуқлари ва қора танлилар ҳуқуқлари ташкилотлари Брукснинг ўлимига жавобан Ню-йоркда намойиш ўтказишни режалаштирмоқда.