Доналд Трамп Ғазони эгаллаб олишни мақсад қилган
(last modified Wed, 05 Feb 2025 12:35:21 GMT )
феврал 05, 2025 17:35 Asia/Tashkent
  • Доналд Трамп Ғазони эгаллаб олишни мақсад қилган
    Доналд Трамп Ғазони эгаллаб олишни мақсад қилган

ОАВ АҚШ президентнинг Ғазо секторини эгаллаб олишга уриниши ҳамда Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилдаги сионистик режим суверенитетини тан олишга уринаётганини хабар қилмоқда.

Доналд Трамп Оқ уйда сионистик режим бош вазири Биямин Нетаняҳу билан учрашувида, ўзининг янги режасини оқлаш учун 15 ойлик урушда сионистлар томонидан бу секторнинг даҳшатли ва ҳайратланарли вайрон қилинганигга тўхталиб Ғазо бўлгаси фаластинликлар учун мос жэой эмас ва улар яхшиси янги ер билан таъминланиши керак деб иддао қилди.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  АҚШ ҳукуматининг бу янги позицияси Трамп Нетаняҳу билан ҳамкорликда қолган Фаластин ерларини ўзаро бўлиб олмоқчи эканлигининг далилидир. Бундан олдин АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо секторида яшовчи фаластинликлар Миср ва Иорданияга кўчирилиши керак, токи Ғазо вайрон бўлган жойлар қайта тиклансин деган эди. Энди АҚШ президенти бир қадам олдинга ўтиб, Ғазо сектори устидан суверенитети ва Ўрта ер денгизининг шарқий қирғоқидаги бу кичик, аммо аҳоли зич жойлашган ерга эгалик қилиш ҳақида гапирди. Шундай қилиб, ҳозирги АҚШ ҳукумати исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги икик давлат ечими ғоясидан воз кечмоқда. АҚШ  Исроил режими билан билрга Фаластиннинг қолган ерларини ҳам босиб олиш ниятида.

Аммо, 80 йил давовида ишғол, уруш ва қирғинлар олдида ўз юрти озодлигидан воз кечмаган Фаластин халқининг АҚШ ишғолига сукут сақлаш ва таслим бўлиши даргумон. Шу маънода, ўзининг  Ғарбий Осиё минтақасида тинчлик ўрнатиш ва миллионлаб фаластинликлар учун тинч ҳаётни таъминлаш ҳақидаги даъволарига зид равишда,  Трамп ҳақиқатда Ғарбий Осиё минтақасида янги урушлар оловини ёқмоқда,аммо  унинг алангаси нафақат минтақа давлатларини ёндиради. балки унинг олови шунингдек  Фаластин заминини ишғол қилган кучлари билан бирга АҚШликларнинг ёқасини олади.

Бир неча миллион фаластинликларга нисбатан адолатсизлик бартараф этилса ҳамда  улар ўзлари хоҳлаган давлатга эга бўлса, албатта Фаластин заминида тинчлик ва осойишталик ўрнатилади.