Ислом давлатларининг позицияларини қўллаб қувватлаган Хитой: Ғазо Фаластиннинг ажралмас қисмидир
-
Ислом давлатларининг позицияларини қўллаб -қувватлаган Хитой: Ғазо Фаластиннинг ажралмас қисмидир
Хитой ТИВ матбуот котиби Пекин ҳукумати ислом ва араб давлатларнинг Фаластин масаласидаги ҳақли хавотирлари ва адолатли позицияларини доимий равишда қўллаб-қувватлашини таъкидлдади.
Хитой ТИВ матбуот котиби Мао Нинг куни кеча матбуот анжуманида урушдан кейин, Ғазо секторидаги ҳукумати " Фаластинни бошқараётган фаластинлик" тамойилига амал қилиши керак деб маълум қилди. Глобал таймсга таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Хитой ТИВ матбуот котиби, Ғазо бўлгасидаги урушдан кейинги вазият Фаластин халқига ўз ватанларида ўз уйларини тиклашга имкон бериши керак деб таъкидлади.
У шунингдек Ғазо бўлгаси билан боғлиқ ислом давлатларнинг позицияларини қўллаб-қувватлашни эълон қилиш орқали Хитой халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишда давом этади, деб изоҳлади.
Худди шу нуқтаи назардан, Хитой ТИВнинг яна бир вакили Лин Жиан ҳам Трампнинг Ғазо аҳолисини қайта қуриш баҳонасида бошқа мамлакатларга кўчириш режаси ҳақида Пекин ҳукумати Ғазо сектори аҳолисининг ҳар қандай мажбурий кўчирилишига қаршидир деб маълум қилди.
Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси ҳамда бу мамлакат ТИВ раҳбари Вани И ҳам ўтган жума куни Бутунжаҳон халқ вакиллари йиллик йиғилишининг матбуот анжуманида, Ғазо бўлгаси Фаластин халқига тегишли ва Фаластин ҳудудининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ғазо бўлгасининг позициясини мажбуран ўзгартириш бўйича ҳар қандай амалиёт янги тартибсизликлар ва нотинчликларнин келтириб чиқаради, деб эълон қилди.
Фаластин масаласи доимо Ғарбий Осиё масаласининг ўзаги бўлганини таъкидлаган Ван И Хитой Ғарбий Осиё халқларни адолат, тинчлик ва тараққиётга эришиш учун қатъий қўллаб-қувватлайди деб эслатди.