Фойдали қазималарни қазиб олиш шартномасининг тафсилотлари қандай? Украина АҚШ мустамликасига айланадими?
-
Фойдали қазималарни қазиб олиш шартномасининг тафсилотлари қандай? Украина АҚШ мустамликасига айланадими?
Индепендент нашрига кўра, Украина бойлигининг улкан қисмини талаб қилишдан ташқари, АҚШ Украинага тақдим этган янги келишув Вашингтонга унинг ҳаётий инфратузилмасини назорат қилиш имконини беради.
АҚШ томонидан Украинанинг фойдали қазилмалари бўйича тақдим этилган янги келишув, Киев ҳукуматига нафақат хавфсизлик кафолатланрни тақдим этмайди., балки бу давлатни Россия томонидан босиб олиниши ёки АҚШнинг иқтисодий мустамликаси бўлиш ўртасида танлов қилишга мажбур қилади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, олдинги келишувдан анча ўзгарган бу келишув Украинани уруш давридаги АҚШнинг барча молиявий ва ҳарбий ёрдамларини қайтаришга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳаракат қилади ва ҳатто қайтариб бериш учун 4 фоиз қўшади. Қолаверса, АҚШ Украина саноат ишлаб чиқаришнинг катта қисмини ва трансрорт ва алоқа тизимининг катта қисмини назрорат қилишни истайди. Янги фойдали қазилма шартномаси АҚШ қонунчилигига мувофиқ тижорат шартномаси сифатида тузилади, унинг ижроси эса Украина ҳудуди бўлади. Шартномада Украина ва АҚШ нефт, газ ва барча фойдали қазилмалар учун роялит бўлишиши кўрсатилган.
Ресурсларни сотишдан оолинадиган фойда АҚШ долларида тўланади ва қўшма инвестиция фондига жойлаштирилади, аммо бу фонд учун қарор қабул қиладиган директорлар кенгаши 5 аъзодан иборат бўлиб улардан 3 нафари АҚШлик бўлади.
Келишув поездлар, йўллар, аэропортлар, портлар, қувурлар, қайта ишлаш заводлари ва нефтни қайта ишлаш заводлари каби минерал маҳсултлани эксплуатация қилишда фойдаланадиган барча инфратузилмани қамраб олади ва АҚШга ресурсларни бошқа мамлакталар ёки ташкилотларга сотишга вето ҳуқуқини беради.