БРИКС адабий мукофоти ташкил этилди; Маданиятларни адабиёт тили билан боғлаш
-
БРИКС адабий мукофоти ташкил этилди; Маданиятларни адабиёт тили билан боғлаш
Россия пойтахти Москва шаҳрида БРИКС адабий мукофоти учун матбуот анжумани бўлиб ўтди, унда Россия расмийлари ва ташкилотга аъзо давлатларнинг айрим вакиллари иштирок этди.
Кеча Москвада БРИКС адабий мукофоти учун махсус матбуот анжумани бўлиб ўтди. 2024-йил ноябр ойида анаъанавий қадриятлар форуми доирасида таъсис этилган халқаро мукофот.
Мазкур тадбир иштирокчилари БРИКСга аъзо давлатлар ўртасида маданий алмашинув ва адабиётнинг гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришдаги ўрни муҳимлигини таъкидладилар. Йиғилишда Россия китоб иттифоқи раиси Сергей Степашин Россия давлат Думаси спикери, мукофот котибияти раиси Дмитрий Кузнецов , ташкилий қўмита аъзолари ва БРИКСга аъзо давлатлар вакиллари иштирок этди.
Маданий ҳамкорлик истиқболлари Мумбай университетида ташриф буюрган ҳинд профессори доктор Шуайб Хон, БААдан доктор Абдулолиқ Абдулла ва Эроннинг Россиядаги маданият атташеси Масъуд Аҳмандвандлар томонидан муҳокама қилинди. Эроннинг Россиядаги маданият атташеси Масъуд Аҳмадванд ўз сўзларида адабиёт тинч мулоқотни мустаҳкамлиш, халқларни бир-бирини қўллаб-қувватлашга ундаши янги овозлар эшитилиши учун замин яратиши мумкин. Келинг ишонайлик: ёзувчиларнинг қалами қиличдан кучли, деб таъкидлади.
Россия китоб иттифоқи раиси Сергей Степашин ҳам бу маросимда БРИКС адабий мукофот маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва анъанавий қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида яратилганини ҳам маълум қилди. У шунингдек, адабиёт нотўғри қарашларни йўқ қилади ҳамдардлик уйғотади, халқлар ўртасида ўзаро тушунишни кенгайтиради. Россия Давлат Думасираиси Дмитирй Кузнецов ҳам "умумий қадриятлар" тадқиқот гуруҳи фаолияти ҳақида гапирди.