АҚШлик таҳлилчиси: Эрон Теҳрон дипломатиясининг эшиклари ҳокимият позициясидан очиқ эканлигини кўрсатди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97604-АҚШлик_таҳлилчиси_Эрон_Теҳрон_дипломатиясининг_эшиклари_ҳокимият_позициясидан_очиқ_эканлигини_кўрсатди
Ғарбий Осиё масалалари бўйича таҳлиличи Гиоргио Кафиэро 12 кунлик упруш давомида Эрон дипломатик аппарати барқарорлик ва ҳамкорлик ўртасида аниқ мувозанатни ўрнатишгга муваффақ бўлганини таъкидлаб, “Эроннинг ҳозирги ёндашуви стратегикг сабр-тоқат, миллий қадр-қмиматни сақлаш ва ташқи босимларига қаршилик кўрсатишга асосланган, деб қўшимча қилди.
(last modified 2025-09-02T04:28:06+00:00 )
август 28, 2025 17:54 Asia/Tashkent
  • АҚШлик таҳлилчиси: Эрон Теҳрон дипломатиясининг эшиклари ҳокимият позициясидан очиқ эканлигини кўрсатди
    АҚШлик таҳлилчиси: Эрон Теҳрон дипломатиясининг эшиклари ҳокимият позициясидан очиқ эканлигини кўрсатди

Ғарбий Осиё масалалари бўйича таҳлиличи Гиоргио Кафиэро 12 кунлик упруш давомида Эрон дипломатик аппарати барқарорлик ва ҳамкорлик ўртасида аниқ мувозанатни ўрнатишгга муваффақ бўлганини таъкидлаб, “Эроннинг ҳозирги ёндашуви стратегикг сабр-тоқат, миллий қадр-қмиматни сақлаш ва ташқи босимларига қаршилик кўрсатишга асосланган, деб қўшимча қилди.

Ғарбий Осиё бўйича АҚШлик таҳлилчи ва Форс Кўрфазидаги вазиятни таҳил қилиш институти ижрочи директори Гиорго Кафиэро  Нью-йорк ИРНА ахборот агентлиги билан суҳбатида деди: Теҳрон, бир томондан, босимни ёки таҳдид остида музокаралар олиб бормаслигини аниқ таъкидлаб, музокаралар мажбурлаш ёки таҳдидга эмас,ўзаро ҳурмат ва суверен тенгликка асосланан бўлиши кераклигини таъкидлади. 

Порс тудей сайтига кўра, у шунингдек, бошқа томондан Эроннинг муҳим дипломатик учрашувларда, жумладан, Европанинг 3 давлати Британия, Франция ва Германия/ ва ислом ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари кенгаши билан учрашувларда давом этиши Эроннинг мулоқот ва кўп томонлама муносабатларига содиқлигини кўрсатади, деб маълум қилди.

Эроннинг ташқи сиёсати икки асосий мақсадга қаратилган, биринчидан, ҳар қандай ҳарбий тажовузнинг олдини олиш мақсадида АҚШ ва Исроил режими алянсидан келиб чиқадиган таҳдидларга қарши туришни оширган. Бу мақсадга эришиш учун ҳам ҳарбий тайёргарликни оширади, ҳам огоҳлантиришлар юбориш орқали душманлари учун бундай ҳаракатлар нархини оширишга ҳаракат қилади, деб изоҳлади, Жоржио Кафиэро 

Иккинчидан давом этаётган Ғарб санкциялари олдида Теҳрон ўз қудратини оширишга ва мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашга /бардошликни ошириш/ интилмоқда. Бу минтақа давлатлари ва Ғарбга оид бўлмаган кучлар, хусусан Хитой билан муносабатларни чуқурлаштириш, ҳамда хорижий давлатларга  қарамликни камайтириш учун маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.

Бу хорижий давлатларга қарамликни камайтириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб- қувватлашдир. Бу АҚШлик сиёсий таҳлилчи деди: ушбу чора-тадбирлар мураккаб халқаро шароитларда ҳамда геосиёсий  кескинликлар ва жиддий иқтисодий босимлар шароитда Эрон суверенитети ва барқарорлигини ҳимоя қилишга қаратилган кенгроқ стратекик қарашни акс эттиради, деб қўшимча қилди.

Эроннинг ШҲТ ва БРИКС плюс каби ғарбий бўлмаган ташкилотлардаги фаол иштироки унинг стратегик чуқурлигини оширади ва Ғарб доирасидан ташқарида ишончли вариантларга эга эканлигини кўрсатиб, суверенитетини мустаҳкамлайди, деб маълум қилди.