Британия ҳукуматининг янги муаммоси/ Ғазо урушидаги ролини ўрганиш
-
Британия ҳукуматининг янги муаммоси/ Ғазо урушидаги ролини ўрганиш
Британия лейбористлар партиясининг собиқ раиси Ғазо урушида сионистик режимини қўллаб-қувватлаш бўйича Лондон ҳукуматининг яширин масъулияти юзасидан тергов бошланганини маълум қилди.
Мустақил депутат ва Британия лейбористлар партиясининг собиқ раиси Жереми Корбин ҳукуматининг Ғазо урушига нисбатан сукут сақлаётганини ва шаффофлик йўқлигига норозилик билдириш учун икки кунлик норасмий тергов бошлади. Бу ташаббус Британия Меҳнат партияси раиси ва Бош вазир Кей Стармер учун жиддий муаммога айланиши мумкин. Чунки у сиоинстик режимнинг Ғазо секторига ҳужумлари бошланганидан бери Тел-авив жиноятларига шекриклигида айбланган.
Британия мамлакати сўнгги 80 йил ичида сионистик режимнинг асосий дастакчиларидан бири бўлиб келган ва сўнгги уруш пайтида сионистик режимга қурол экспорт қилишни тўхтамаган. Стармер, ҳужумларининг дастлабки кунларида ҳам сионистик режимнинг Ғазога сув, озиқ-овқат ва дори-дармонларни тўсиб қўйишдаги ҳаракатларини ҳимоя қилди. Жамоатчилик танқиднинг тўлқинини кетирган позиция. Гардиан газетасининг ёзишича, Ғазо урушида сионистик режимни қўллаб -қувватлаш бўйича Лондон ҳукуматининг яширин масъулиятини текширишнинг асосий йўналишлари Британия ҳукуматининг қонуний мажбуриятлари, Исроил режимига яширин ёрдам ва Лондоннинг геноцид учун қонуний жавобгарлигини ўз ичига олади.
Суриштирув Британия ТИВнинг собиқ дипломати Марк Смит, БМТнинг Фаластин бўйича махсус маърўзачиси Франчевска Алобанесси, Ғазо бўлгасидаги британиялик шифокорлар ва фаластинлик журналистларнинг кўрсатмаларини ўз ичига олади. Сиёсий таҳлилчиларга кўра, бу ташаббус Кей Стармер ҳукумати позициясини янада қийинаштиради. Сўнги сайловларда Лондон ҳукуматининг сионистик режимга нисбатан сиёсат туфайли кўплаб мусулмонлар ва урушга қарши фаоллар Меҳнат партияси ўрнига мустақил номзодларни қўллаб-қувватлади. Энди Корбиннинг тергов ҳукумати ва жамоатчилик фикри ўртасидаги тафовутни чуқурлаштириши мумкин.