Нега Эммануэл Макрон G20 қулаш арафасида эканлигига ишонади?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98376-Нега_Эммануэл_Макрон_g20_қулаш_арафасида_эканлигига_ишонади
Эмммануэл Макрон Ёханнесбургдаги G20 саммити бошланишида гуруҳ глобал инқирозларга таъсир қилиш қобилиятини йўқотиб, ўз мавжудлигини хавф остига қўйиши ҳақида огоҳлантирди.Унинг сўзларига кўра, гуруҳ аъзоларининг хавфсизлик соҳаларида умумий ёндашувларга эришиши тобора қийинлашиб бормоқда. чунки улар ўртасида зарур бирлик мавжуд эмас.
(last modified 2025-11-23T15:00:23+00:00 )
ноябр 23, 2025 20:00 Asia/Tashkent
  • Нега Эммануэл Макрон G20 қулаш арафасида эканлигига ишонади?
    Нега Эммануэл Макрон G20 қулаш арафасида эканлигига ишонади?

Эмммануэл Макрон Ёханнесбургдаги G20 саммити бошланишида гуруҳ глобал инқирозларга таъсир қилиш қобилиятини йўқотиб, ўз мавжудлигини хавф остига қўйиши ҳақида огоҳлантирди.Унинг сўзларига кўра, гуруҳ аъзоларининг хавфсизлик соҳаларида умумий ёндашувларга эришиши тобора қийинлашиб бормоқда. чунки улар ўртасида зарур бирлик мавжуд эмас.

Эммануэл Макроннинг огоҳантиришиниг асосий сабабларидан бири  G20 нинг йирий қудатлари ўртасидаги зиддиятнинг кучайишидир. Иқлим ўзгариши, урушлар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва молиявий инқирозлар каби глобал инқирозлар жамоавий ҳамкорликни талаб қилаётган бир пайтда, гуруҳ аъзолари конвергенсиясига эмас, балки рақобат ва қарама-қаршиликка кўпроқ ҳаракат қилишди. Ушбу ҳолат мазкур форумда биргаликда қарор қабул қилишнинг секин давом этишига ёки ҳатто тўхтаб қолишига сабаб бўлди. Бошқа томондан, Украинадаги уруш,  ва Ғарб ва Россия ўртасидаги таранглик каби сўнгги пайтларда хавфсизлик ва ҳарбий соҳадаги ўзгаришлар, шунингдек, АҚШ ва Хитой ўртасида кучайиб бораётган рақобат  G20 доирасидаги ҳамкорлик муҳитини жиддий равишда заифлашатирди. Бундай шароитда глобал хавфсизлик ёки халқаро иқтисодиёт бўйича кенг  қамровли келишувларга эришиш деярли имконсиз бўлиб қолди. Дарҳақиқат, Эммануэл Макроннинг сўзлари халқаро ҳамкорликнинг анъанавий тузилмалари бугунги кун эҳтиёжларига жавоб бермаслигига ишонадиган дунё раҳбарларининг  кенгроқ ташвишларини акс эттиради.  G20 бир пайтлар  2008 йилги молияваий инқирозда муҳим рол ўйнаган бўлса, энди у янада мураккаб ва кўп қиррали инқирозлар шароитида ўз самарасини йўқотди. Бу огоҳлантириш дунё халқаро ҳамкорлик механизмларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатади. Янги геосиёсий ва иқтисодий воқеликларга мослаша оладиган механизмлар.

Айни пайтда, Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида бўлиб ўтган G20 саммитига АҚШнинг мунозарали президенти Доналд Трампнинг мисли кўрилмаган кескинлашуви таъсир кўрсатди. Жанубий Африкадан кейин  G20 раислигини ўз зиммасига оладиган АҚШ саммитида қатнашмаяпти. Трамп G20нинг Африкадаги биринчи саммитини очиқдан-очиқ бойкот қилди ва ҳаттоки делегация ҳам юбормади. Ушбу ҳаракат мазкур нуфузли глобал гуруҳ тарихида мисли кўрилмаган ва Трампнинг Африка, хусусан, Жанубий Африка билан муносабатларини кескинлашганини акс эттиради.