БРИКС: глобал молиявий тартиб ва янги иқтисодий архитектурага қарши чиқиш
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98488-БРИКС_глобал_молиявий_тартиб_ва_янги_иқтисодий_архитектурага_қарши_чиқиш
БРИКС жаҳон иқтисодий саҳнасининг янги ўйинчиси сифатида молиявий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш орқали кўп қутбли иқтисодий тартиб яратишга интилаётган бўлса, Ғарб таҳлилчилари бу гуруҳни доллар ҳукмронлиги ва АҚШ бошчилигидаги молиявий архитектурага таҳдид деб билишади.
(last modified 2025-12-11T04:59:43+00:00 )
декабр 11, 2025 09:48 Asia/Tashkent
  • БРИКС: глобал молиявий тартиб ва янги иқтисодий архитектурага қарши чиқиш
    БРИКС: глобал молиявий тартиб ва янги иқтисодий архитектурага қарши чиқиш

БРИКС жаҳон иқтисодий саҳнасининг янги ўйинчиси сифатида молиявий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш орқали кўп қутбли иқтисодий тартиб яратишга интилаётган бўлса, Ғарб таҳлилчилари бу гуруҳни доллар ҳукмронлиги ва АҚШ бошчилигидаги молиявий архитектурага таҳдид деб билишади.

 БРИКС- 2014 йилда Янги Тараққиёт  Банки каби параллел молия институтлаини яратиш ва Хитойнинг трансчегаравий банклараро тўлов тизими  (CIPS) каби муқобил тўлов тизимларини илгари суриш орқали доллар ва SWIFT тизимига қарамлигини камайтиришга интилади. Ушбу чора-тадбирлар ташқи назорага чидамли молиявий каналларни яратиш учун мўлжалланган. Долларсиз савдони ривожлантириш ва валюта захираларини диверсификация қилиш ҳам ушбу блокнинг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.

*  БРИКСга аъзо давлатлар долларга қарамликни камайтириш бўйича бир қанча стратегияларини , жумладан савдода миллий валюталардан фойдаланишни рағбатлантириш, валюта алмашинуви бўйича икки томонлама келишувларни кенгайтириш, бартер ва своп келишувларни ривожлантириш, рақамли ваюталарга сармоя киритиш БРИКС пей каби қўшма тўлов платформаларни яратиш каби стратегияларни қабул қилди.

*  БАА каби нуфузли Форс Кўрфази давлатларни ўзига жалб қилиш ва Саудия Арабистони билан алоқаларни ривожлантириш орқали БРИКС минтақанинг долларга қарамлигини камайтиришга интилади. Хитой ушбу стратегик минтақада нефт ишлаб чиқарувчиларни юанда операцияларини амалга оширишга ундаш орқали парраллел молиявий тизимлар яратмоқда. Россия эса Эрон билан доллардан ташқари савдо механизмларини ишлаб чиқмоқда.

*  БРИКС муқобил молиявий тартибни яратиш йўлида катта мувафақиятларга эришган бўлса-да, у кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Ички рақбобат туфайли аъзолар ўртасида тўлиқ бирдамлик йўқлиги, миллий валюталарнинг конвертация қилинишига чекловлар, муқобил валюталарнинг долларга нисбатан паст устунлиги, аъзо давлатларнинг иқтисодий ривожланиши даражаси ва миллий манфаатларидаги фарқлар, БРИКСнинг чекловлари ва муаммоларидир. Параллел молия институтларини ривожлантириш ва доллардан ташқари савдони рағбатлантириш орқали БРИКС гуруҳи глобал молия тизимидаги кучлар мувозанатини босқичма-босқич ўзгартирмоқда. Гуруҳ ҳали ҳам долларни тўлиқ алмаштириш учун зарур бўлган бирликка эга бўлмаса-да, унинг молиявий алтернативаларини яратишга бўлган ҳаракатлари АҚШнинг анъанавий ҳукмронлигига шубҳа туғдирди ва ривожланаётган мамлакатлар маневри учун кўпроқ имконият яратди. БРИКСнинг муваффақияти унинг аъзолари ўртасида мувофиқлаштиришни кучайтириш ва самарали молия институтларини ривожлантириш қобилиятига боғлиқ бўлади.

БРИКС расмийлари ва Эрон ТИВ раҳбари ўртасидаги учрашувда нималар муҳокама қилинди?