NBC: Пентагон АҚШнинг минтақадаги базаларига етказилган зарарни сир тутмоқда
-
NBC: Пентагон АҚШнинг минтақадаги базаларига етказилган зарарни сир тутмоқда
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, NBC News ўз ҳисоботида Эрон АҚШ ҳарбий базаларига очиқ эълон қилинганидан кўра, кўпроқ зарар етказилганини маълум қилди.
NBC News o‘z хабарида, "Форс кўрфази минтақасидаги АҚШ ҳарбий базалари ва бошқа объектлари Эрон ҳужумидан катта зарар кўрди, Бу жамоатчилик томонидан эълон қилинганидан ҳам ёмонроқ ва уларни таъминлаш миллиардлаб долларга тушиши кутилмоқда, деб қўшимча қилди.
АҚШлик ушбу нашри ўз ҳисоботида 3 АҚШлик амалдор, икки конгресс ёрдамчиси ва масала билан танишиш бўлган яна бир кишига таяниб шундай таъкидлади: АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги базалари ва тажҳизотлари Эрон Ислом республикаси томонидан , жумладан F-5 қирувчи самолёти томонидан ҳатто АҚШ ҳаво ҳужуми мавжудлигига қармасдан, ҳужумга учраган ва таъмирлаш миллиардлаб долларга тушади, деб изоҳлади.
NBC News ҳисоботини давом эттириб, , Трамп маъмуриятнинг цензурасини очиб берди ва ёзди: Эрон АҚШ базаларига Пентагон даъво қилганидан кўра, кўпроқ зарар етказиди. Шунингдек Трамп маъмурияти хусусий сунъий йўлдош компанияларидан ўз базалари тасвирларига киришини блоклашни сўради.
АҚШнинг ушбу нашри шунингдек, ғазабланган қонунчилар ҳали ҳам Пентагон мисли кўрилмаган молиялаштиришни талаб қилаётган пайтда зарар миқдори ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслар, деб аниқлик киритди.