Австралия ва Янги Зеландия Исроил элчиларини чақирдилар
https://parstoday.ir/uz/news/world-i99616-Австралия_ва_Янги_Зеландия_Исроил_элчиларини_чақирдилар
Австралия ва Янги Зеландия Исроил режимининг Самуд флотилияси фаолларига нисбатан ҳақоратли муомаласини қабул қилиб бўлмас деб атадилар ва режим элчиларини чақирдилар.
(last modified 2026-05-21T12:44:34+00:00 )
май 21, 2026 17:37 Asia/Tashkent
  • Австралия ва Янги Зеландия Исроил элчиларини чақирдилар
    Австралия ва Янги Зеландия Исроил элчиларини чақирдилар

Австралия ва Янги Зеландия Исроил режимининг Самуд флотилияси фаолларига нисбатан ҳақоратли муомаласини қабул қилиб бўлмас деб атадилар ва режим элчиларини чақирдилар.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  пайшанба куни эрталаб Австралия ташқи ишлар вазири Пенни Вонг ҳам Самуд флотилияси фоалларининг ҳақоратли тарзда ҳибсга олингани акс этган видеонинг эълон қилинишига ишора қилиб деди: мен кўрган тасвирлар ҳайратда қолдиради ва қабул қилиб бўлмайди.

У ўз сўзларида,  Австралияга санкция қўйган Исроил вазири Бен Гуэрнинг ҳаракатларини ва Тел-авив  расмийларининг маҳбусларга нисбатан камсиутвчи ҳаракатини қоралаймиз. Австария ташқи ишлар вазири мамлакатини шу муносабат билан Исроил етакчисини чақирганини айтди.

Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Уинстон Петерс ҳам ўз вазирлигига Исроил элчисини чақириб, унинг "жиддий хавотирларини" тўғридан-тўғри етказишни буюрди.

Глобал бирдамлик флотилияси сешанба куни Исроил режими фаоллари ва фаластинликларга кетаётан 50 та кеманинг ҳаммаcини қўлга олганини эълон қилди. 44 давлатдан 428 фаолни ўз ичига олган флотилия Туркиянинг Мармарис шаҳридан йўлга чиқди. Ҳибсга олинганларнинг 11 нафари австариялик , уч нафари эса янги зеландияликдир.

Исроил режими ички хавфсизлик вазири Итамар Бен Гоэр қўллари боғланган ва тиз чўктиришга мажбур бўлган қаршилик фаолларнинг ҳибсга олингани акс этган камситувчи видеони эълон қилди.

Испания, Ирландия, Франция Англия, Белгия, Нидерландия, Италия Словения, Греция, Португалия, Канада, Жанубий Корея, Кипр, Қатар, Туркия, Австрия ва Швецария ушбу ҳаракатини кескин қоралаган давлатлардир.

Мазкур қоралашдан ташқари, Австралия, Янги Зеландия, Франция, Нидеранидя, Канада, Белгия ва Италия ҳам Исроил режими элчиларини чақирди.