Европада ҳалокатли иссиқлик тўлқини; Франция 1000 ўлим ҳақида хабар беради
https://parstoday.ir/uz/news/world-i99998-Европада_ҳалокатли_иссиқлик_тўлқини_Франция_1000_ўлим_ҳақида_хабар_беради
Евроопада рекорд даражадаги иссиқлик тўлқини давом этар экан ва бир қанча мамлакатларда янги ҳарорат рекордлар ўрнатлар экан, Франция соғлиқни сақлаш расмийлари ушбу ҳаддан ташқари иссиқлик даври бошланганидан бери мингга яқин ўлим қайд этилганини эълон қилди.
(last modified 2026-06-29T11:21:43+00:00 )
июн 29, 2026 15:59 Asia/Tashkent
  • Европада ҳалокатли иссиқлик тўлқини; Франция 1000 ўлим ҳақида хабар беради
    Европада ҳалокатли иссиқлик тўлқини; Франция 1000 ўлим ҳақида хабар беради

Евроопада рекорд даражадаги иссиқлик тўлқини давом этар экан ва бир қанча мамлакатларда янги ҳарорат рекордлар ўрнатлар экан, Франция соғлиқни сақлаш расмийлари ушбу ҳаддан ташқари иссиқлик даври бошланганидан бери мингга яқин ўлим қайд этилганини эълон қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Франция соғлиқни сақлаш ташкилоти, якшанба куни сўнгги ҳафталардаги кучли жазирама тўлқини мамлакатда ҳозиргача, 1000 га яқин ўлимга олиб келганини эълон қилди. Мутахассислар огоҳлантирган рақам тиббий маълумотлар тўлдиришини ва ўлим ҳақидаги гувоҳномаларнинг якуний рўйхатга олиниши билан ортиши мумкин. Ташкилот қурбонларнинг аксарияти кексалар, сурункали касалликларга чалинганлар  ва ҳаддан ташқари иссиқликка кўпроқ мойил бўлган шахслар эканлигини таъкидлади. Расмийларга кўра. давом этаётган жазирама нафақат аҳоли саломатлигига, балки шифхонолар  тиббиёт марказлари ва тез ёрдам хизматларга ҳам катта босим ўтказган.

Бу йилги жазирама Европанинг катта қисмларини қамраб олди, кўплаб мамлакатларда янги ҳарорат рекордар ўрнатилди. Франция, Испания, Италия, Германия, Португалия, Польша ва қатор мамлакатлардаги баъзи ҳудудлада ҳарорат  40°C дан ошди ва маҳаллий ҳокимият фуқароларни ҳимоя қиииш учун юқори даражадаги огоҳлантиришлар берди.

Германияда метереологлар рекорд даражадаги ҳарорат эҳтимоли  ҳақида ҳам огоҳлантирди ва жазирама иссиқдан қочиш учун денгиз бўйида паноҳ излаётган одамлар билан гавжум ва дам олиш жойлари акс этган суратлар эълон қилинди. Шу билан бирга жанубий ва марказий Европанинг катта қисмларида  ўрмон ёнғинлари хавфи ортди.Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, мисли кўрилмаган жазирама ўлим сонини оширишдан ташқари, қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари, электр энергияси ишлаб чиқариш, транспорт ва Европа мамлакатлари иқтисодига кенг таъсир кўрсатиши мумикн.