Қарилик ақли пастлигининг бошланғич шакли кўринишларидан ҳисобланади. Касаллик одатда анча эрта бошланади. 55—65 ёшлар, ҳатто 45—50 ёшлар оралиғида. Дастлаб шахс ўзгаришлари эмас, балки марказий нерв тизими томонидан ўчоқли ўзгаришлар юзага чиқиши тавсифлидир. Касалликнинг биринчи белгилари хотира бузилиши билан бўлади, бунда аффективлик ва ўз ҳолатига танқид сақланган бўлади.