май 11, 2017 11:21 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб ғалаба қилганидан кейин инқилобнинг жўшқин ҳаракатлари бўлган даврга, университетларнинг вақтинчалик ёпилганига, мажбурий урушнинг юзага келишларига ва кейинги йилларда бўлган турли санкцияларга қарамай Эронда қисқа муддат ичида олий ӯқув юртлари миқдор ва сифат бўйича кўзга кўринарли даражада ривожланди.

Азиз тингловчилар! Бугунги суҳбатимизда  сўнги 3 ун йиллик давомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг турли соҳаларда асрларга татигувлик муваффаққиятлари ҳақида   маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Исломий инқилоб ғалаба қилганидан кейин инқилобнинг жўшқин ҳаракатлари бўлган даврга, университетларнинг вақтинчалик  ёпилганига, мажбурий урушнинг юзага келишларига ва кейинги йилларда бўлган турли  санкцияларга  қарамай Эронда қисқа муддат ичида олий ӯқув юртлари миқдор ва сифат бўйича кўзга кўринарли даражада  ривожланди.

Инқилобнинг дастлабки йилларидаёқ  Эронда  шоҳ режими замонига қараганда талабаларнинг сони 26 баробарга ошди. Шунингдек, таҳсил олиш факултетларининг сони  саккиз баробарга кўпайгани, илмий –тадқиқот марказлари  ва тиббий тадқиқот марказларининг 500 дан ошгани, таълим бериш фазоларининг 5 баробарга ошгани,  1957 йил ва кейинги йилларда илмий мақолаларнинг сони 341тадан 20 мингтага етгани Эрон Ислом иниқлобидан кейинги йилларда қўлга киритилган ютуқлардан эди.

Ҳозирги вақтда Эронда  олий ўқув юртлар   икки, яъни давлат ва нодавлат шаклда фаолият юритади.

 Давлат ва нодавлат олий ўқув юртларда  жами 3 мингта таҳсил олиш факултетлари,  доимий тарзда фаолият кўрсатадиган 70 мингдан кўпроқ  аъзога эга илмий ҳайъатлар мавжуд. Университетлар ва олий ўқиш марказларининг сони 2 минг 600тадан ошган.

Ӯтган йилда берилган статистик маълумотларга кўра, талабаларнинг умумий сони 4 миллион 700 минг нафарни ташкил этади. Шулардан 1 миллион 40 минг нафари ўрта  махсус билим юртларида, 2 миллион 900 минг нафари  бакалаврлик даражаси учун, 580 минг нафари магистратурада ва 67 минг нафари касбий докторлик  ва  73 минг 400 нафари ихтисосли докторлик даражалари учун таҳсил олишмоқда

Таҳлилчилар фикрларига кўра, Исломий инқилоб ғалаба қилагнидан сўнг Эронда Эрон ва Эрон халқининг ҳаётини  бутунлай ўзгартиришга қодир бўлган шароит  юзага келди. Мамлакатда Исломий эътиқод ва ишончларга асосланган умуммиллий диний, маданий, сиёсий, ижтимоий, илмий ва иқтисодий ҳаракатлар бошланди. Ва қисқа муддат давомида , ёлғиз Парвардигорга бўлган  имон-эътиқодга  асосланган бунёдкор  ва изчил ҳаракатлар ўз самарасини бера бошлад.  

Жаҳон банки қошидаги Халқаро ривожланиш муассасининг ҳисоботида ҳам 15 та иқтисодий кўрсатгичлардан 13 тасида Эрон Ислом Жумҳурияти эжобий натижаларга эришгани зикр этилган. Аввалги режимдан Эронга мерос бўлиб қолган иқтисодий муааммолардан бири нефт яккаҳокимлиги ва фақат нефтдан олинажак даромадага қарам бўлиб қолиш эди. Эндикликда ушбу муаммо ўз ечимини топмоқда.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Эслатишг жойиким,  ўтган йили Эрон ислом Жумҳуриятида маҳсулот экпорти ҳажми   нефт ва нефт махсулотларидан ташқари, 25 фоизга ошди.    Инвеститсия ва биржа бозоридаги савдонинг  70 фойизга усиши ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти иқтисодиётининг  изчил ривожланаётганидан далолат беради

Аввалги режимдан Эронга мерос бўлиб қолган иқтисодий муааммолардан бири нефт яккаҳокимлиги ва фақат нефтдан олинажак даромадага қарам бўлиб қолиш эди. Эндикликда ушбу муаммо ўз ечимини топмоқда. Инвеститсия ва биржа бозоридаги савдонинг  70 фойизга усиши ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти иқтисодиётининг  изчил ривожланаётганидан далолат беради.

Эрон халқи ўзининг яратувчан илмий ва маънавий салоҳиятига таяниб, Яратганнинг инояти ила ривожланиш ва тараққиёт йулида устувор қадам ташлашмоқда ва утган 3 ун йилликда бўлганидек    зўравон қудратларнинг ассоссиз чекловларини самарасиз қолдириши  табиий.

 Айни замонда Эрон Ислом Жумҳурияти дунёнинг 190 мамлакатлари билан ўзаро манфаатли иқтисодий ва маданий ҳамкорликларни  йўлга қўйган.  Эроннинг валюта захираси ҳам 100 миллиард долларга яқинлашган. Бу кўрсатгич мамлакат валюта захираси тарихида энг юқори хисобланади.

 

 

 

Ёрлиқ