апрел 18, 2017 12:31 Asia/Tashkent

Қарилик ақли пастлигининг бошланғич шакли кўринишларидан ҳисобланади. Касаллик одатда анча эрта бошланади. 55—65 ёшлар, ҳатто 45—50 ёшлар оралиғида. Дастлаб шахс ўзгаришлари эмас, балки марказий нерв тизими томонидан ўчоқли ўзгаришлар юзага чиқиши тавсифлидир. Касалликнинг биринчи белгилари хотира бузилиши билан бўлади, бунда аффективлик ва ўз ҳолатига танқид сақланган бўлади.

Охирги пайтларда эронлик мутахассислар томонидан альцгеймер касаллигига қарши ӯсимликлардан тайёрланган дори-дармон ихтиро этилди. Мутахассислар Эрон қадимий тиббиёт ва замонавий илмлар ёрдамида мия ва асаб тизими касалликларига қарши дори ишлаб бир қатор синовлардан ӯтказгандан сӯнг кенг оммага тақдим этишди.

Теҳрон доривор ӯсимликлар институти президенти Доктор Шамсали Ризозода бу борада дейди: тадқиқот гуруҳи ушбу дориворни 42 альцгеймер касаллигига чалинган хасталар устида синаб кӯрди. Беморлар ёши 65-80 ёш мобайнида бӯлишган.

Инсоннинг ёши ўтиши билан фақат танасигина эмас, балки миясининг пушталари ҳам аста-секин ишдан чиқа бошлайди.

Альцгеймер мия ҳужайралари — нейронларнинг нобуд бўлиб, бемор ақлий салоҳиятининг секинлик билан пасайиб бориши билан намоён бўлади.

Альцгеймер касаллиги мия функциясининг сўниши аломатларидан биридир. Бу касаллик қарилик маразми, деб ҳам аталади, одам худди ёш боладек бўлиб қолади. Бемор бўлиб ўтган воқеаларни эслаб қололмайди, қайси кунлигини, ҳафталигини, ўзининг ёшини, турар жойини билмайди. Энг ёмони, бемор яқинларини, ҳатто хотини, ўғил-қизларини танимай қолади. Одамлар билан мулоқот қилиш қобилиятини йўқотади. Оддий ишларнинг қандай бажарилишини билмайди. Ўзига қарамайди.

Қарилик ақли пастлигининг бошланғич шакли кўринишларидан ҳисобланади. Касаллик одатда анча эрта бошланади. 55—65 ёшлар, ҳатто 45—50 ёшлар оралиғида. Дастлаб шахс ўзгаришлари эмас, балки марказий нерв тизими томонидан ўчоқли ўзгаришлар юзага чиқиши тавсифлидир. Касалликнинг биринчи белгилари хотира бузилиши билан бўлади, бунда аффективлик ва ўз ҳолатига танқид сақланган бўлади.

Вақт ўтиши билан апрактик ва афактик бузилишлар, чуқур ақлий заифлик ривожланади. Қарилик деменциясидан фарқли ўлароқ касалликнинг кечиши 10—15 йилгача чўзилади. Касалликнинг охирги босқичида эркин ҳаракатлар бутунлай йўқолади, экстрапирамидал мушаклар таранглиги, ушлаб олиш, хартум ва бошқа орал рефлекслари пайдо бўлади.

Альцгеймер хасталиги анча ривожланиб кетса, беморда галлюцинациялар, алжираш, ваҳимага тушиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бунга қўшимча равишда беморнинг юриш-туриши ўзгариб қолади, бундай одамлар қалтираб-қалтираб ва оёқларини судраб юрадиган бўлади. Ўз яқинлари ва таниш чеҳраларни фарқлай олмайди. Баъзан уларни тутқаноқ тутади.

Беморлада кузатиладиган ақлий заифлик негизида турли хил инфекциялар билан зарарланиш, осонгина шикастланиш, жароҳат олиш каби ҳолатлар кузатилади. Улар аксарият ҳолларда ўз вақтида овқатланишни унутиб қўйишади.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Беморнинг бош мияси махсус усулда текширилганида унинг чакка соҳаларида ҳужайраларнинг нобуд бўлиш жараёнлари кузатилади. Клиник нуқтаи назардан олганда, беморнинг шикоятлари, унинг хулқ-атвори, кайфиятларида юз берган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларга (анамнез) асосланиб, шунингдек, наслий касалликлари, ўтган даврдаги неврологик ва нейропсихологик ўзгаришлар хусусиятини эътиборга олиб ташхис қўйилади. Ташхисга аниқлик киритиш мақсадида беморларнинг интеллектуал қобилиятлари, хусусан, хотираси текшириб кўрилади.

Деменция ривожланиб бораверса, бемор одам жуда тажанг, серзарда, жаҳлдор, кайфия­ти ўзгарувчан бўлиб қолади. Аста-секин беморнинг нутқи бузилади, шу билан бирга унга қараб айтилган гап – сўзларнинг маъносини англаб етиш хусусияти йўқолади.

Шу аснода ёзиш, ўқиш ва уқишни унутиб қўйиши мумкин. Кейинчалик бемор одамнинг узоқ муддатли хотираси издан чиқади. Шу вақтдан бошлаб унинг руҳий ҳолатида жиддий салбий ўзгаришлар авж олади. Кези келса, бемор шахсий гигиена қоидаларини унутиб қўяди. Яқин қариндошларини, теварак-атрофдаги объектларни, таниш жойларини танимасдан қолади. Мўлжал олишни уддалай олмайди.

Альцгеймер касаллиги ривожланишининг олдини олиш учун интеллектуал фаолиятни кучайтириш (масалан, шахмат, шашка ўйинини ўйнаш, доимий равишда бирон кимса билан мулоқот қилиш) тавсия этилади.

 

 

Ёрлиқ