Илмий янгиликлар сари
Фан – илмий ижоднинг олий шакли. Фаннинг мақсади тафаккур ва ҳаракатнинг янги имкониятларини очиб беришдан иборат. Уларнинг вужудга келиши илмий-амалий фаолият янги усул ва йўлларининг детерминанти бўлади ва ижодий интеллектнинг янги имкониятларини очиб беради.
Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди.
Эндиликда нанотехнология янгиликлари ҳақида 2016 йили илмий натижалари статистикаси эълон қилинди. Статистикада нанотехнология ҳақидаги мақолалар тӯплами йиғилган. Мақолалар “Томсон Рейтерс” илмий журналлари тӯпламида чоп бӯлган. Натижаларга кӯра 2015 йили Эроннинг нанотехнология бӯйича чоп бӯлган мақолалар сони 6 минг 697 ва 2016 йилида бу рақам 7 минг 45 мақолага етиб борган.
Эроннинг нанотехнология ривожланишидаги ӯрни ҳар йили турли поғоналарда бӯлган. Статистикага кӯра ҳар йили Эроннинг нано ривожланишидаги ӯрни тобора ртиб бормоқда.
Фан – илмий ижоднинг олий шакли. Фаннинг мақсади тафаккур ва ҳаракатнинг янги имкониятларини очиб беришдан иборат. Уларнинг вужудга келиши илмий-амалий фаолият янги усул ва йўлларининг детерминанти бўлади ва ижодий интеллектнинг янги имкониятларини очиб беради. Ижод натижаларининг аҳамияти ўтмиш тажрибасининг унда у ёки бу ҳолатда сақланиши ва ҳисобга олинишида ифодаланади. Шахснинг маданий дунёқараш асосларини шакллантириш жараёни фан ютуқларига асосланади. Турли усул ва йўллар билан амалга ошириладиган замонавий технологияларнинг асосини илмий билиш ташкил этади. Жамият тараққиёти давомида фан ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш жараёни тезлашиб боради.
Нанофан, нанотехнологияларнинг фалсафий-методологик таҳлили кўрилаётган мавзуни кенгроқ ёритишга ёрдам беради. Нанофан физика, кимё, биология, металлшунослик, электрон ва компьютер техникалари туташган жойида вужудга келди. Фан соҳалариаро амалга ошириладиган тадқиқотларнинг ўзига хос хусусияти наноўлчамли объектларга хос умумий қонуниятлар ва алоқаларни ифодалайди.
Нанофан атом, молекула ва молекуладан катта ўлчамли оралиқ (диапазон)даги микрообъектлардан, принципал жиҳатдан янги молекуляр (аниқроғи молекуладан катта) тузилишга эга йирик тузилмалар пайдо бўлиши жараёнини тадқиқ этади. Улар сунъий йўл билан яратилади ва умуман янги физикавий, кимёвий ҳамда биологик хусусиятларга эга бўлиши улар билан боғлиқ ҳодисалар билан тавсифланади .
Нанообъектлар, алоҳида олинган заррачага хос бўлмаган, тизим жиҳатдан янги хоссага эга. Янги хоссаларга эга бўлиш, фақат тузилиш таркибий қисмлари катталигининг камайиши билан эмас, балки квант-механик эффектларнинг намоён бўлиши, узатилиш жараёнларининг тўлқинли табиати ва бўлиниш сатҳларининг устувор роли билан боғлиқ.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Инсон нанотузилмалар катталиги ва шаклини бошқариш қобилиятига эга бўлади ва бундай тузилишга эга материалларга, оддий материаллар хусусиятларидан кескин фарқ қилувчи, умуман янги функционал жиҳатлар бериши мумкин. Бундай кичик, нанокатталикдаги объектларни тадқиқ этиш янги ёндашув, методология, ўлчаш асбоблари кабиларни талаб қилади. Заррачалар томонидан ўз-ўзини ташкил қилиш натижасида нанотузилмаларнинг пайдо бўлиши, бунда тасодифнинг ролини тушуниш билан боғлиқ масалалар катта қизиқиш туғдирмоқда.
Нанокатталикдаги объектлар соҳасида фаолият кўрсатаётган тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, алоҳида заррачалар, тузилмалар ва бутун тизимлар ҳаракатларининг аксарият назарий муаммолари ва фундаментал қонуниятлари ҳалигача тадқиқ этилмаган.
Ҳозирги пайтда нанообъектларнинг атроф муҳит билан ўзаро таъсири ўрганилмоқда. Нанотузилмаларни шакллантириш ва бунинг асосида ноёб жиҳатларга эга материаллар яратиш нанотехнология усуллари асосида амалга оширилмоқда . Нанотехнологиялар фан ва техниканинг барча соҳаларига кириб бормоқда. Нанофан, нанотехнологиялардан фойдаланиш биология, тиббиёт, металлшунослик, кимё, физика ва бошқа фан соҳаларида ҳайратда қолдирадиган муваффақиятларга олиб келмоқда.
Нанофаннинг вужудга келиши фанда янги илмий инқилоб бошланганидан далолат беради. Нанофан ютуқлари асосида фан, техника, жамиятда юз берувчи бунчалик кескин ўзгаришлар диққатга сазовордир.