Бу ичимлик бадандаги ортиқча ёғларни бартараф этади
HVMN компанияси мутахассислари янги ичимлик ишлаб чиқаришганини эълон қилишди. Бу ичимлик бадандаги ортиқча ёғларни эритиш қобилиятига эгадир.
Ажойиб бўлган ушбу ичимлик таркибидаги моддалар ёрдамида диета ва ортиқча ёғларни эритиш каби ҳолатларга ўхшаган тана метаболизмини кузатиш мумкин. Мазкур ҳодиса кимё дунёсида кетогенез жараёни дея аталади.
Кетоз –қонда кетонларнинг кўпайиши ва бу ҳолат одатда гиперстунник шароит билан боғлик бўлган ҳолат.
Кетонлар жигар гликоженларининг захиралари етишмовчилигида кетогенез жараёнида ҳосил бўлади.
Мазкур ичимликни истеъмол қилиш вақтида тана энергияларини таъминлаш захиралари ёғларга тушади. Бир неча бор ушбу ичимлик истеъмол қилинганидан кейин танадаги ортиқча ёғлар эриб кетишади.