декабр 02, 2017 12:07 Asia/Tashkent

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков "Россия ва Хитой Қирғизистоннинг асосий стратегик ҳамкорларидан ҳисобланади ва янги Бишкек давлати Россия ва Хитой билан ҳамкорликларини янада мустаҳкамлаш ниятидадир",  дея эълон қилди.

Қирғизистоннинг ташқи сиёсатида Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш йӯналиши жуда катта аҳамиятга эга.  Мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ҳам ташқи сиёсатда тутган йӯли Шарққа қаратилган эди. У ӯзининг 2017 йилги илк чет эл сафарини Хитойнинг пойтахти Пекин шаҳридан бошлаган эди. Бу ташриф жараёнида икки мамлакат тероризмга қарши кураш  соҳасида ӯзаро хавфсизлик муносабатларини янада ривожлантиришга келишиб олишди. Эҳтимол, Атамбоевнинг тутган ташқи сиёсатига содиқлиги туфайли собиқ президент президентликка сайлов даврида   Жээнбеков номзодини қӯллаб-қувватлаган бӯлиши мумкин.

Ӯтган бир неча йил давомида Қирғизистоннинг Россия ва Хитой билан муносабатлари ривожланиб, такомиллаша борди. Бугунги кунда мамлакат ҳудудида кӯплаб Россия ва Хитой ширкатлари фаолият кӯрсатмоқда. Москва ва Пекин давлатлари Марказий Осиёдаги бу мамлакатга энг кӯп ёрдам кӯрсатадиган мамлакатлардан ҳисобланади.

ххххххххххххххххххх

2013 йили Россия Давлат Думаси Қирғизистоннинг  ярим миллиард долларга яқин қарзини кечиш ҳақидаги икки мамлакат ӯртасидаги келишувни ратификатсия қилди. Бу келишувга асосан Россия 2016 йилнинг март ойидан бошлаб йилига Қирғизистоннинг 30 миллион долларлик қарзларини кечиш мажбуриятини олди.

Хитой ҳам тероризм хавфининг Афғонистондан Қирғизистонга ӯтишига тӯсқинлик қилиш мақсадида Қирғизистон ва Афғонистон чегарасида кӯплаб наҳорат пунктларини қуриб бериш мажбуриятини олди. Ана шу далиллар асосида  Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков "Россия ва Хитой Қирғизистоннинг асосий стратегик ҳамкорларидан ҳисобланади ва янги Бишкек давлати Россия ва Хитой билан ҳамкорликларини янада мустаҳкамлаш ниятидадир",  дея эълон қилди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Қирғизистонда  янги сайланган президент Сооронбай Жээнбеков нинг давлат юритиш ишлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг услубидан унчалик фарқ қилмайди. Шу сабабли  мамлакат ташқи сиёсати ҳам аввалги услубда давом этаверади.

хххххххххххххххххх

Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбеков 29 ноябрь куни Россия томони таклифига кўра Россия Федерациясига ўзининг илк хорижий ташрифи билан келди.

Владимир Путин Қирғзистон президенти биринчи ташрифини Россияга амалга оширганидан хурсанд эканини маълум қилди.   ҳамкасби Владимир Путин билан учрашуви бўлиб ўтди.

--Сизни Москвада қабул қилганимдан жуда мамнунман. Яна бир бор сизни табрикламоқчиман. Сиз тажрибали инсонсиз, ҳукуматни бошқаргансиз.   Қирғизистондан Россияга маҳсулот етказиб бериш ҳажми икки баробарга ошди, товар айланмаси 32 фоизга ортди», - деди Владимир Путин.

---Шундай бўлиши ҳам керак. Биринчи ташриф айнан Россияга амалга оширилиши керак эди. Мен ўз томонимдан стратегик шериклик мустаҳкамланиши учун максимум саъй-ҳаракатни амалга ошираман. Россия ва Қирғизистон 25 йил давомида кўп синовлардан ўтди. Қирғизистонда айниқса 2010 йилда жуда мураккаб вазият юз берганди. Халқ ва мамлакат раҳбарияти туфайли биз тинчлик ҳамда барқарорликни қайтаришга муваффақ бўлдик. Бунда Россиянинг ҳам хизмати бор. Халқ сизнинг ёрдамингиз ва қўллаб-қувватловингизни юқори баҳолайди. Биз бу йўналишда қатъий ишлаймиз», - дея таъкидлаб ўтди Сооронбай Жээнбеков.

ххххххххххххххххх

Айрим Ғарб давлатлари, айниқса, Америка Қӯшма штатлари Қирғизистонда ӯтказилган президентлик сайлови натижаларидан норозиликларини яширишмаяпти. Мисол учун  Ам ериканинг Россиядаги собиқ элчиси  Майкл Макфол твиттер саҳифасида Қирғизистонда президентлик сайлови натижаларини эълон қиларкан, ёзади:

"Ёмон бӯлди: Қирғизистон демократия тузиш учун умидвор эди".

Аслида Америка Қирғизистонда бӯлиб ӯтган охирги сайловлардан норози. Энг ажойиби шуки Россия ва Осиё давлатлари орасидаги муносабатларга оид мутахассис, Американинг собиқ Россиядаги элчиси фикрига кӯра, фақат давлат мухолифи Омурбек Бобонов сайловдаги ғалабаси Қирғизистонда демократия барқарор бӯлишига имкон берарди. Аммо Марказий Осиё давлатлари тарихида биринчи маротаба президент ӯз муҳлати тугаганидан кейин қудратда қолиш учун Конститутсияни ӯзгартирмоқчи бӯлиши Вагшингтон учун ажабланарли эмас. Омурбек Бобонов Алмосбек Отамбоев ҳукумати замонида биринчи бош вазир эди, аммо охирги президент сайловида унинг Ғарбга бӯлган нигоҳи ва Қозоғистон президенти билан учрашиши Бишкек мақомотлари ғазабини келтирди.

Агар Қирӯизистоннинг хорижий сиёсатига куллий бир назар солсак шунга англаб етиш мумкинким, Бишкек янги ҳукумати асосий масаласи бу  Қирғизистоннинг ҳозирги хорижий сиёсатини шу равишда сақлашдан иборат.

 

Ёрлиқ