6
Табриз - ислом оламининг ёрқин юлдузи
2018 йилда Табриз шаҳри Ислом оламининг сайёҳлик намунаси сифатида танланди. Табриз ўзини Эроннинг энг замонавий, гўзал, жозибадор ва энг тараққий этган шаҳри эканлигини намоён этишга муваффақ бўлди. Табриз Эрон шимолий ғарбидаги катта шаҳар бўлиб, шарқий Озарбайжон вилоятининг маркази ҳисобланади. Табриз, шимол, жануб ва шарқ томондан тоғликлар билан ўралган бўлса, ғарб томондан эса, Табриз текислик дашт ва Ожий чой дарёсининг шўрлик ерлари билан чегараланган.