Табриз ислом оламининг ёрқин юздузи
Бу йил Табриз шаҳри Эроннинг сайёҳлик қисмати деб ном олди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
“Табриз ислом оламининг ёрқин юздузи” номли туркум эшиттиришнинг 5-сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов эътиборингизга ҳавола этаман.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Бу йил Табриз шаҳри Эроннинг сайёҳлик қисмати деб ном олди. Исломий мамлакатларнинг сайёҳлик пойтахти ва тарих давомида қўшни мамлакатларга элтувчи маданий кўприк вазифасини бажаради. Аммо, қадимдан ушбу гўзал шаҳар, дунёнинг турли нуқталаридан сайёҳлар ва йўловчиларнинг келди кетди ва қўним топадиган жойи бўлган. Табризга келган машҳур ва донги кетган жаҳонгашта сайёҳлар, ўзларининг ёзган асарларида ва хотираномаларида ушбу шаҳарнинг ажойиботлари ва жозибадорлиги ҳақида қайд этган. Сафарномалар, шаҳар ва юртларнинг вазияти ва шароитига қизиқувчи бўлган саёҳатчиларнинг кўрган воқеаларини ва саргузаштларини шарҳлаб беради. Сафарномани ўқиган инсонлар, ушбу сафарномада қайд этилган тарихий бинолар, масжидлар, кутубхоналар, бозорлар, географик жойлашувлар, об-ҳаво, иқлим, миллий ва диний урф одатлар, расм русумлар, одоб-ахлоқ ва анъаналар билан яқиндан танишиб олади. Дарҳақиқат, Сафарномаларни муфассал энциклопедия деб атаса ҳам бўлади. Негаки, ушбу сафарномаларни кўздан кечирганлар, турли давр ва замонларда халқнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий вазиятининг ҳақиқатлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши мумкин. Ўтмишда бази бир инсонларни, сафарномалар ёзишга мажбур қилишига олиб келган сабаблардан бири, бу транспорт воситаларининг ва алоқа коммуникация имкониятларининг йўқлиги бўлган. Шундан келиб чиқиб, тули халқ ва элатларнинг маданияти ва уруф одатлари ҳақида хабарларни қўлга киритиш унчалик ҳам осон эмас эди. Лекин бугунги кунда ушбу воситалар кенг ривожланди ва тараққий этди ва кўпайди. Ўтмишдаги сафарномаларда қайд этилган тадқиқот ва изланишлар, қайси шаҳар обод бўлгани ва маданияти юксалгани ҳамда равнақ топгани шунингдек, қайси минтақалар инсоният цивилизациясига таъсир ўтказгани ҳақида кенгроқ маълумотлар тақдим этади. Эрон юрти ва унинг бепоён кенглиги ҳамда унинг ободли, узоқ тарих мобайнида, турли минтақаларнинг кўплаб сайёҳлари ва кашфиётчиларининг диққат марказида бўлган ва уларнинг диққат эътиборини ўзига жалб этган.
Сафарномаларда ҳам Эрон ўлкасидаги шаҳару-қишлоқлар, ундаги маданият ва цивилизациянинг ўзига хослиги ва хусусиятлари ҳақида алоҳида эътибор бериб, қайд этиб ўтилган. Табриз шаҳри ва унинг гўзаллиги ҳамда табиат манзаралари хусусида тасвирлаб бериш ҳам ушбу қоидадан четда қолмаган. Албатта бу, бизга қадимий ва машҳур Табриз шаҳрининг тарихини ўрганишимизга катта ёрдам беради. Шу каби айрим сафарномаларда Табризни тавсифлаб бериш ҳақида битикларга гувоҳ бўламиз. Носир Хусрав номи билан танилган Абу Муъийн Носир Бин Хусрав Бин Ҳорис Қубодиёни Балхий буюк Форсий забон шоирларидан ҳисобланади ва ҳаким, файласуф ҳамда эронлик сайёҳ бўлади. У ҳижрий қамарий 394-481 йилларда яшаб ижод қилган. У етти йил давомида турли юрт ва ўлкаларга сафар қилиб саёҳат уюштирди ҳамда уч маротаба Каъбага бориб зиёрат қилди. Носир Хусрав Қубодиёни ўзининг сафарномаларида ёзишича, ҳижрий 438 йил сафар ойининг 20-санасида милодий 1046 йил Табриз шаҳрига етиб келдим ва ушбу сана қадимги шаҳривар ойининг бешинчи санасига тўғри келар эди. Ушбу шаҳар Озарбайжоннинг йирик ва муҳим шаҳарларидан бири ҳисобланар эди. Ушбу обод шаҳарнинг узунлигини ва кенглигини, бўйига ва энига ўлчаб чиқдим. Ҳар бири, бир минг тўрт юз қадам эди. Ушбу шаҳарда ҳижрий 434 йилда зилзила бўлиб ўтгани ҳақида менга айтиб беришди. Ушбу шаҳарда мунажжим ва астроном Абутоҳир Шийрозий ҳаёт кечирар эди. У кечаларининг бирида қаттиқ ер қимирлашини олдиндан айтади. Шундан сўнг, ҳоким мазкур шаҳар аҳолисини зилзилада қолиб, катта зиён кўрмаслиги ва йирик талафотларни олдини олиш мақсадида уларни шаҳардан ташқарига мажбурий чиқаради. Мунажжимнинг хулосаси ҳам тўғри келди. Табриз шаҳри ўша кечада содир бўлган зилзила натижасида ер билан яксон бўлди. Ушбу шаҳарда бўлган 40 мингдан ортиқ инсонлар ҳалок бўлди. Ўша юртнинг ҳокими Амир Ваҳсудан ҳижрий 435 йилда Табриз шаҳрини қайта тиклаш учун Фармон чиқарди ва Табриз шаҳри янада обод бўлди. Носир Хусрав Қубодиёни ўзининг узоқ сафарларидаги саргузаштлари ҳақида ёзган битиклари ва асарларига ҳам, минг йилдан ошди. Аммо, Носир Хусрав сафарномалар ёзишга катта қизиқишга эга бўлган ягона саёҳатчи эмас эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом жумҳуриятининг ўзбек тилидаги халқаро радиосидан “Табриз ислом оламининг ёрқин юлдузи” номли туркум эшиттиришнинг 4-сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти parstoday.com/uz орқали истаган пайтингизда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва овозини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek, электрон манзил белгиси эса parstoday.com.
Ҳижрий еттинчи асрнинг машҳур тарихчиси ва география соҳасининг етук билимдони Ёқут Ҳамавий номи билан танилган Шаҳобиддин Аби Абдуллоҳ Ёқут Бин Абдуллоҳ ал-Ҳамавий болалик ва ўспиринлик давриданоқ тижорат қилиш мақсадида сафарга чиқади ҳамда Киш, Уммон, Шом ва Осиёнинг бошқа минтақаларига сафар қилади. Ёқут Ҳамавий ҳижрий шамсий 592 йил, милодий 1213 йилда Табризга сафар қилади ва ушбу шаҳар ҳақида ўзининг сафарномасида шундай ёзади. Табриз Озарбайжоннинг энг машҳур шаҳарларидан ҳисобланади. Шаҳар жуда ҳам беназир ва чиройли бўлиб, қалъа деворлари гишт ва алибастер билан мустаҳкам ва чидамли қилиб барпо этилган. Шаҳар ичида анҳор ва сойларда ҳамда ариқларда зилол сувлар оқиб туради. Шаҳарнинг ичида ва атрофида боғу роғлар, мевали дарахтлар экилган бўлиб, ранг баранг ва турли туман мевалар ҳосил беради. Мевалар эса анчагина арзон. Мен Мўсул деб номланадиган ўрикдан кўра, шифобахш ва ширинроқ ўрикни кўрмадим. Ҳамавий ўзининг саргузаштлари давомида шундай хотираларни эсга олади. Ушбу шаҳарнинг бино ва иморатлари қизил ғишт ва алибастердан қурилади. Натижада эса, бино ва иншоотлар ниҳоятда пухта-пишиқ ва мустаҳкам бўлади. Ушбу шаҳарда кўплаб донишманду олимлар етишиб чиқди.
Муҳтарам радиотингловчилар, "Табриз ислом оламининг ёрқин юздузи" номли туркум этишиттиришига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.