декабр 06, 2016 14:49 Asia/Tashkent

Муаллимлар жамият биносининг бинокорлари, онгу тафаккур муҳандислари ва маърифат боғининг боғбонларидир. Устоз ва муаллим ҳаёт бўстонидаги ниҳолнинг бақувват дарахтга айланиши учун беқиёс меҳнат қилади. Шунинг учун ҳам унинг шогирд устидаги ҳаққи бениҳоя катта ва улуғдир.

Ислом дини мукаммал бир дин сифатида барча ҳақ-ҳуқуқларини инобатга олиб, кишиларнинг бир-бирлари тӯғрисида ҳам ҳақ-ҳуқуқ ва вазифалар таинлаган. Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда илм олиш ҳаққи ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда ӯқувчиларҳуқуқлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Муаллимлар жамият биносининг бинокорлари, онгу тафаккур муҳандислари ва маърифат боғининг боғбонларидир. Устоз ва муаллим ҳаёт бўстонидаги ниҳолнинг бақувват дарахтга айланиши учун беқиёс меҳнат қилади. Шунинг учун ҳам унинг шогирд устидаги ҳаққи бениҳоя катта ва улуғдир.

Ахир, устоз шогирдини ўз фарзандидек кўради. Балки, унга фарзандига кўрсатмаган таважжуҳ билан юзланади. Унинг юпун ва совуқ бўлган маънавий оламини ўзининг қалб қўри билан иситади. Зимистон дунёсини илм қуёшининг мўъжизакор зиёси билан мунаввар этади. Сабр ва меҳр билан парваришлайди.

Шоиста бир муаллим дарс беришда ҳам юриш-туришида  ва бошқалар билан бӯлган муносабатларида ҳам намуна бӯлиши лозим. Муаллимнинг бу хислатларга эга бӯлиши шогирдлар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлайди.

Илоҳий пайғамбарлар каломуллоҳни одамларга еткизиш учун хушхулқ ва муросакор бӯлишлари лозим бӯлганидек ӯқитувчилар ҳам ӯқувчиларга нисбатан шундай муносабатда бӯлишларига тӯғри келади. Ӯқитувчилар баъзи бир шогирдларни дарсга иштиёқи йӯқ деб пӯписа қилмаслик ва ноумид қилмасликлари лозим. Аксинча болаларни аста-секинлик билан дарс ӯқишга жалб этишсин.

Олим киши ҳар жойда илмга ташна бир шогирдга учраса ӯз илмини дариғ тутмайди. Ҳазрат Имом Боқир (а) буюрмишлар: Илмнинг закоти Парвардигори карим бандаларига таълим беришдир.

Намуна бир муаллим сӯзлари хатти-ҳаракатлари билан бир бӯлади.  

Ӯқувчилар ҳақ-ҳуқуқларидан яна бири шуки,агар ӯқувчи бирор бир сабаб билан дарсга қатнашмаса. Ҳар ҳолда ҳам ӯқитувчи синфдошини уларникга юбориб, аҳволидан хабардор бӯлиши лозим. Агар дарсга қатнашмаган вақт чӯзилса, ӯқитувчи ӯзи бориб бола аҳволидан хабардор бӯлади. Ӯқитувчи ӯқувчи билан биринчи маротаба учрашганда унинг тӯлиқ исми ва ӯзига хос хусусиятларини билиб олиши лозим. Оқил ӯқитувчи ӯқувчиларнинг ўқишда эришган ютуқлари, умумий фойдали меҳнатда, мактаб ҳаёти ва жамоатчилик ишларида фаол қатнашганликларини эътиборга олиб тақдирлашга тавсия этиш ҳақида таклифлар беради.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Ўқувчиларнинг ота-оналари билан таълим-тарбия масалалари юзасидан суҳбатлашади, ҳамкорлик қилади, педагогик маслахатлар беради.  Ўқувчилар хулқини баҳолайди.

  Ўрни келганда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, устоз деганда фақатгина диний билмларни таълим берган кишиларни эмас, балки, ҳар қандай фойдали илм ўргатувчи шахс назарда тутилишини ҳам унутмаслигимиз лозим. Чунки муқаддас динимиз ‒ Исломда илмлар диний¬дунёвийга ажратилмайди. Балки, фойдали ва фойдасизга тақсимланади.

  Инсоният учун фойдали бўлган ҳар қандай илм Исломда ардоқланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир нечта оятларида инсониятни дунёни обод қилиш учун яратганини баён қилган ва кишиларни борлиқ ҳақида тафаккур қилишга, уни ўрганишга тарғиб қилган. Расулуллоҳ (с) ўзларининг ҳадисларида илмга тарғиб қилар эканлар, илмни умумий маънода ишлатганлар. Лозим бўлган ўринда диний билмларни номлаб айтганлар. Ўзларининг ҳаётлари мобайнида саҳобаи киромларни, уларнинг иқтидорларига қараб, ўша даврдаги илмнинг турли соҳаларига йўналтирганлар. Шу боис, ҳар бир мусулмон банда дунёда яхши ҳаёт кечириши учун ундаги нарсаларнинг илмини ўзлаштириши, охиратда саодатга эришиши учун унга тааллуқли бўлган билимларни ўрганиши лозим.