декабр 08, 2016 12:09 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 18-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-аввал ойнинг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 8-чи кунидир.

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 18-чиси

Ҳижрий-қамарий 1438-чи  рабиул-аввал ойнинг 8-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил  декабр ойининг 8-чи кунидир.

Бундан 1178 йил олдин,  ҳижрий-қамарий 260 йил робеъул аввал ойининг саккизинчи кунида Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пок навераларидан бўлган Имом Ҳасан Аскарий алайҳиcсалом Ироқнинг марказида жойлашган Сомиро шаҳрида шаҳодатга етдилар. Имом Ҳасан Аскарий алайҳи салом ҳижрий-қамарий 232 йилда Мадина шаҳрида таваллуд топган. Ул зотнинг отаси Пайғамбари Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навералари ҳазрат Имом Ҳодий алайҳиcсалом инсоний фазилатлар ва камолотга эга шахс эди. Оналари эса донишманд, фазилатли ва илтифотли аёл эди. Имом Аскарий алайҳиcсалом оталари шаҳид бўлганидан сўнг, мусулмонларнинг диний раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Ул ҳазратнинг имомат қилиш даври Имом Маҳдий ажаллаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг таваллуд топган сабаби билан жуда қийин давр бўлди. Чунки Аббосийлар ҳукуматининг маъмурлари  бундай фарзанд таваллуд топганида уни ўлдириш пайида эдилар. Аммо Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф Оллоҳ таолонинг инояти ва иродаси билан дунёга келди ва ўз отасининг шаҳид бўлганидан сўнг, келажакда қайтиб келиш учун Оллоҳнинг амри ва иродаси билан ғоиб бўлди ва унинг қайтиб келиш замонидан фақат Оллоҳ огоҳдир. Ва ул ҳазрат қайта зуҳур топиши билан ер юзидан ширк ва зулмни бартараф этади.  Имом Аскарий алайҳиссалом ўзининг илм ва билим мактабида кўп донишмандларни тарбият бердилар ва улар исломий турли билимларда кўп ёзма асарларни  мерос қолдиришди. Ниҳоят ҳижрий-қамарий 260 йил робеъул аввал ойининг саккизинчи кунида Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссалом  заҳарланди ва шаҳодатга етди. Имом Ҳасан Аскарийнинг шаҳодат топган куни муносибати билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этган ҳолда, ул ҳазратнинг икки насиҳатли сўзларини баён этмоқчимиз: "Икки муҳим хислат  бошқа хислатлардан устун тўради. Биринчиси Оллоҳ таолога иймон келтириш ва иккинчиси эса, биродарларга манфаат етказиш." "Сизларга динингизда  парҳизкорлик ва поклик, сўзингизда эса ҳақиқат ва амонатни адо этишни буюраман" 

Бундан 113 йил олдин милодий 1903 йил 8 декабр кунида Англиялик мутафаккир ва файласуф Ҳарберт Спенсер оламдан кўз юмади. У милодий 1820 йилда таваллуд топган эди. Спенсер болалигидан отасининг ҳузурида турли илмларни ўрганишга киришади. У ўзининг шахсий изланишлари ва тадқиқотлари билан ўзининг билимларини янада такомиллаштиради. Спенсернинг фикрича, илмни тажриба этиш ва мушоҳада этиш йўли билан қўлга киритиш зарур. Англиялик бу мутафаккир инсон зеҳнини чекланган деб эътироф этиб, руҳ каби ҳақиқатни инкор этарди. Шунинг билан бирга у дунё яратилишини мукаммал деб билар эди ҳамда дунёнинг муназамлигини эътироф этар эди. Спенсер ахлоқда адолат ва гуманизмни таъкидларди. Спенсер уч томли "Руҳшунослик усуллари", "Ижтимоий илмлар асослари" ва икки томли "Биология асослари" каби асарларни ёзиб қолдирган. 

Бундан 25 йил илгари ҳижрий-шамсий 1370 йил озар ойининг 18-чисида:

БМТ ташкилоти бир ҳисобот нашр этиши билан Ироқнинг баъс режимини Эронга қарши юклатилган саккиз йиллик урушни бошловчи мамлакат унвонида эълон қилди. Бу кунда БМТ ташкилотининг уша вақтдаги бош котиби Ховир Перез Дакоиёр ўз ҳисоботида   қатъийлик билан Ироқ милодий 1980 йил сентябрь ойининг 22-чисида (ҳ.ш. 1359 йил шаҳривар ойининг 31-чи кунида) Эрон ер-ҳудудларига тажовуз қилди деб эълон қилди. БМТ ташкилотининг уша вақтдаги бош котиби ўзининг ҳисоботида, БМТ ташкилоти резолюцияси, белгиланган халқаро усул ва қонунлар ва ҳамда халқаро ахлоқий усуллар асосида Ироқнинг Эронга қарши қилган тажовузини оқламайди ва тажовузкорлар томонидан жавобгарликни ўз зиммасига олишини назарга олади,-деб таъкидлади. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳ.ш. 1359 йил шаҳривар ойининг 31-чисида Ироқ армияси Эрон ер-ҳудудларига ер ва ҳаво орқали тажовуз қилиб, Исломий Эронга қарши юклатилган урушни расмий равишда бошлади. Ғарб мамлакатлари ҳимоятлари билан амалга оширилган бу тажовуз жараёнида, Эроннинг чегара яқинларида жойлашган кўп шаҳар ва қишлоқлар ишғол этилди ҳамда кўп аёл, болалар ва эркаклар Саддомнинг жоҳталаблиги ва уруш оловини ёқишининг қурбонига айланишди. Аммо юклатилган урушдан саккиз йил ўтганидан кейин Ироқ тажовузкор армиясининг барчаси халқаро чегараларгача ҳайдаб чиқарилди ва охири ушбу кунда БМТ ташкилоти Ироқнинг собиқ режимини урушни бошловчиси ва тажовузкор мамлакат унвонида эълон қилди. БМТ-нинг ушбу сайъ-ҳаракати бутун дунёда Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзидан ҳимоят этишда ҳақ эканлиги ва Ироқ давлати тажовузкор эканлигини тасдиқлайди. Ва табиийки хавфсизлик кенгашининг 598 резолюциясида зикр этилганига кўра, Ироқни етказган зарарларини тўлашга мажбур этади.