Эрон афсоналари ва қиссалари
Азизлар ўтган дастуримизда “Жавзар ва Шамардал ганжи” номли эртакимизни эшитган эдик. Бугун ҳам сиз билан ушбу қиссамизнинг давомини тинглаймиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Азизлар ўтган дастуримизда “Жавзар ва Шамардал ганжи” номли эртакимизни эшитган эдик. Бугун ҳам сиз билан ушбу қиссамизнинг давомини тинглаймиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Азизлар, қиссамизни шу жойига келган эдикки доно ва ҳушёр вазир айтди : ”Бир кечада қаср қурган шахс албатта катта қудратга эгадир. Шунинг учун бирон бир чора –тадбир кўриш лозим. Яхшиси унинг зайифлиги ва кучли эканлигини аниқлаш ва унга муносиб чора-тадбир кўриш учун уни қасрга даъват этайлик.
Вазир қасрнинг қаровулига айтди: “Мен шоҳнинг вазириман. Шоҳ қасрига меҳмончиликка арбобингни даъват этиш учун келдим. Жавзар ижозат берганидан сўнг қаровул вазирни қасрнинг ичкарисига олиб кирди. Вазир салом ва таъзим бериб шундай деди: “Подшоҳ сизни меҳмончиликка даъват этмоқда. “
Жавзар деди: “Мен подшоҳнинг қасрига бормайман. Подшоҳ агар менинг дийдоримга муштоқ бўлса, бу ерга келсин”.
Сўнгра Раъдни чақирди ва подшоҳнинг вазири учун дунёда энг гўзал кийимни келтиришларига бўйруқ берди. Вазир подшоҳнинг қасрига қайтди ва танасида бўлган гўзал кийимларни подшоҳга кўрсатди. Ҳамда Жавзарнинг қасрида кўрган ва эшитган нарсаларни таърифлаб берди. Подшоҳ Жавзар билан дийдор кўриш қарорига келди. У қўшунлари билан бирга Жавзар қасри томон йўл олди.
Жавзар подшоҳ ўз қўшунлари билан келаётганини эшитиб Раъддан кўп жинларни қасрга олиб келишини сўради. Уларга ҳарбий кийим-кечакларни кийдириш ва қасрда саф тортишларига бўйруқ берди. Подшоҳ ўз қўшунлари билан Жавзарнинг қасрига етиб келди. Саф тортган қўшунларни кўриши биланоқ, Жавзарнинг қудрати ундан кучли эканлигини тушунди.
Жавзар қасрнинг шукўҳли бир хонасида тахтга ўтирган эди. Салим ва Солим икки вазирдек унинг икки томонида турган эдилар. Шоҳ олдинга борди ва салом берди. Жавзар ўз жойидан туриб шоҳнинг саломига жавоб берди. Шоҳона дастурхон тайёрланди. Кечқурунгача еб ва ичиб сўҳбатлашдилар. Подшоҳ кетиш учун азм қилганида, Жавзар шоҳнинг қўшунларига қийматбаҳо совғалар беришга буйруқ берди. Сўнгра подшоҳ билан хайрлашди ва ундан яна меҳмон бўлиб келишни сўради. Шоҳ бу таклифни қабул қилди ва бундан сўнг бир неча маротаба Жавзарнинг қасрига борди.
Бир неча вақт ўтди. Жавзар ва подшоҳ ўрталарида дўстлик алоқаси барқарор бўлди. Аммо подшоҳ ҳалигача Жавзарнинг қудратидан қурқарди. Кунлардан бир куни подшоҳ ўз вазирини чақириб унга айти: “Эй вазир! Жавзарнинг кунглида менга нисбатан бирон гина-қудуратнинг борлигидан ва бирон куни мени ўлдириб тахтимни олишидан қурқаман. “
Вазир айтди: “Агар сиз уни ўз рақибингиз деб билсангиз, яхшиси ўз қизингизни унинг никоҳига киритинг. Бу ҳолда у сизнинг кўёвингиз бўлади ва агар ўлса унинг мол-мулки сизга мерос қолади.”
Подшоҳ вазир берган маслаҳатини қабул қилди. Вазир берган маслаҳати билан подшоҳ қасрига бузургвор меҳмонлар тўпланишди ва Жавзарни ҳам меҳмончиликка даъват этишди. Жавзар меҳмончиликка келиб подшоҳнинг ёнига ўтирди ва сўзлашни бошлади. Бир неча муддатдан сўнг подшоҳнинг чиройли қизи бир нарсани баҳона қилиб меҳмонхонага кирди. Жавзарга подшоҳнинг қизи ёқиб қолди. Вазир бу вазъиятни мушоҳада этиб Жавзарга яқинлашиб аста-секинлик билан унга айтди: “Агар подшоҳнинг қизи сенга ёққан бўлса уни ўз никоҳинга киритишинг учун сенга ёрдам беришим мумкин. “
Жавзар деди: “Агар бу ишга менга ёрдам берсангиз, сиздан жуда миннатдор бўлардим.”
Вазир подшоҳ олдига бориб бу можарони айтиб берди ва ўз қизи учун катта қалин олишга маслиҳат берди. Подшоҳ ўз қизининг маҳри учун уша сеҳрли хуржинни талаб қилди ва Жавзар уни қабул қилди. Тўй маросимини ўтказишди ва подшоҳнинг қизи Жавзар никоҳига кирди.
Бир неча вақт ўтди ва подшоҳ оламдан кўз юмди. Жавзар унинг тахтига эга бўлди. Жавзар бу ўлканинг подшоҳи бўлди ҳамда Салим ва Солим ҳам унинг вазирлари бўлишди.
Жавзар солеҳ ва одил подшоҳ эди ва халқ ундан рози эдилар. Бир йил ўтди. Салим ва Солим Жавзарни ўлдириб унинг тахти, ўзиги ва сеҳрли хуржинига эга бўлиш қарорига келишди. Солим Жавзарни ўз уйига даъват қилди ва унга заҳарланган авқотни берди. Шундай қилиб Жавзарни заҳрлантириб ўлдирди ва ўзикнинг эгаси бўлди. Солим Раъдга Салимни ўлдириб ҳар иккала ака-укасини қўшун қумондонлари олдида ерга ташлашларига бўйруқ берди. Раъд бу буйруқни бажарди. Қушун қурқиб унга итоат қилишди ва Солим ўзини подшоҳ деб эълон қилди. Шундай қилиб Жавзарнинг хотинини ҳам ўз никоҳига киритишни хоҳлади. Бирон киши унга аксуламал кўрсатишга журъат қилмади.
Жавзарнинг хотини бу хабарни эшитиб ҳеч нима демади. Солим Жавзарнинг хотини олдига борди. У Солимни яхши кутиб олди. Жавзарнинг хотини тайёрлаган шарбатнинг ичида заҳар солинган эди. У бу шарбатни Солимга бериб айтди: “Чарчаб келдингиз, бу шарбатни ичинг токим жонингизга малҳам бўлсин”.
Солим бу шарбатни ичди. Заҳарланган шарбат тезда унинг жисмига таъсир қилди ва у ерга йиқилиб ўлди. Подшоҳнинг қизи Солим қўлида бўлган никоҳ ўзигини олиб уни синдириб ташлади. Сеҳрли хуржинини олиб сеҳрли хусусиятларини йўқ қилиш учун уни иккига бўлиб ташлади. Сўнгра дарборнинг бузургворларини даъват этди ва уларга деди: “Янги подшоҳ ўлди. Боринглар ва бошқа подшоҳни танлаб олинглар. “
Кейин азодорлик кийимларини кийиб кўз ёшини тукиб ўз меҳрибон эри -Жавзарга азодорлик қилди.